Қарши олинг: Xiaomi расман Poco брендини эълон қилди

  •   DiMaX
  •  2006
  •  10.08.2018 10:47

Қарши олинг: Xiaomi расман Poco брендини эълон қилди

2018 йили йирик смартфонсозлар бешлигига кириб олган Xiaomi компанияси жаҳон бозорини забт этишга жиддий интилаётир. Унинг шу мақсадда тайёрлаган илк смартфони – Pocophone F1 ҳақидаги маълумотларни, унинг «жонли» видеолари ва суратларини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi Pocophone F1 илк «жонли» видеода: уни қадоғидан олиб, ишлатиб кўрамиз!

Янги бренд ҳақида анчадан буён тарқалиб келаётган миш-мишларни, ниҳоят, Xiaomi’нинг ўзи расман тасдиқлади. Яъни, корпорациянинг Ҳиндистон бўлинмаси етакчи менежери Жей Мани бу ҳақда Twitter-саҳифаси орқали маълум қилди.

Жей Мани кеча ўз саҳифасида янги – Poco брендининг ушбу тизерини эълон қилиб, унга қўшимча тарзида қуйидагиларни ёзган: «Бугун бошқача кун. Устида ишлаётганимиз янги янги лойиҳа ҳақидаги маълумотни сизларга етказишдан мамнунман. Бизга омад тиланг

Бу шуни англатадики, 9 августни Poco брендининг расман эълон қилиниш санаси ҳисоблаш мумкин ва ушбу марка остидаги смартфонлар Ҳиндистонда сотилади. Табиийки, уларга глобал MIUI прошивкаси ўрнатилган бўлади.

ЎҚИНГ: AnTuTu’да энг кучли, аммо арзон флагман – Xiaomi Pocophone F1’ни синаб кўришди! («жонли» видео)

Кейин эса унинг твитини Xiaomi Ҳиндистон бўлинмаси расмий аккаунти – Mi India (@XiaomiIndia) ҳам ретвит қилган. Шунингдек, Твиттерда @IndiaPOCO ҳамда @GlobalPocophone аккаунтлари ҳам очилганлигини алоҳида қайд этиб ўтиш ўринли. Уларда ҳам Poco бренди, унинг смартфонлари ҳақидаги янгиликлар ва анонслар бериб борилади.

Жаҳон жамоатчилиги энг арзон кучли флагман – Pocophone F1 ҳақида етарлича маълумот олиб бўлди, ҳатто уни аллақачон сотувга ҳам чиқаришган. Энди фақат бир нарса қолди – унинг расмий тақдимоти. Бу борадаги янгиликларни бирга кузатамиз, биздан узоқлашманг.

ЎҚИНГ: Xiaomi Pocophone F1 тақдимотидан аввал савдога қўйилди – «жонли» суратлар, тўлиқ хусусиятлари ва нархи билан танишинг!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!