Қарши олинг, янги модель: Android Gо’ да ишлайдиган Meizu смартфонлари FCC сертификациясидан ўтди

  •   Saroy
  •  1095
  •  12.05.2018 14:01

Қарши олинг, янги модель: Android Gо’ да ишлайдиган Meizu смартфонлари FCC сертификациясидан ўтди

Meizu 15 смартфонининг юбилей линейкаси анонсидан сўнг, компания  журналистларга, Android Go бошқаруви остида арзон қурилма тайёрлаётганини маълум қилди. Яқинда ушбу янги маҳсулотнинг  FCC сертификациясидан ўтгани ҳақда хабар тарқалди.

ЎҚИНГ: Meizu’нинг навбатдаги флагмани сурати интернетга чиқди

Ҳозирча нима маълум?

Америка регуляторининг маълумотлар базасида M810L ва M809L’ рақамли иккита Meizu смартфони пайдо бўлди,   Бу – Meizu M8c (у ҳақда яқинда ёзишган эди), Иккинчиси эса, миш-мишларга қараганда Meizu M8c Lite  — Android Go’ да ишлаб чиқарувчиларнинг бюджет қурилмалари. Сертификацияга кўра, янги маҳсулот 1 ГБ ОЗУ ва 8 ГБ ПЗУ. Бундай ташқари, девайснинг асосий камераси 8 Мп ва олд камераси 5 Мп бўлади. Оддий версия (M810L), ўз навбатида, оператив хотираси 2 ГБ’ га кучайтирилган ва асосий камераси 13 Мп’га кучайтирилган. Афсуски, смартфон ҳақида  бундан бошқа маълумот берилмаган. 

 

Қачон сотувга чиқади?

Агар иккалови ҳам сертификациядан ўтган бўлса, демак яқин орада тақдимотини кўрамиз. Ушбу иккала моделдан ташқари, яна  Meizu M8 (M811Q) ни ҳам намойиш қилиши мумкин, кутайлик-чи.

Манба: Gizmochina

ЎҚИНГ: Бир йиллик кафолатли Meizu M6 Note нархлари (2018 йил 10 апрель)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.