«Қарзлар куни»: инсоният сайёрамиз бир йилда қайта тиклай оладиган барча захирани сарфлаб бўлди

  •   Saroy
  •  1378
  •  02.08.2018 12:02

«Қарзлар куни»: инсоният сайёрамиз бир йилда қайта тиклай оладиган барча захирани сарфлаб бўлди

Агар сайёрамиз бизга бир йилга мўлжаллаб берган захираси 31 декабрда тугаганда эди, буни нормал ҳолат, дейиш қийин эмасди. Афсуски ундай эмас. Кўп сарфлаяпмиз — эртароқ менусга киряпмиз. Масалан, бу йил инсоният бир йиллик лимитини ёз тугашини ҳам кутмай сарфлаб бўлди: биринчи августдан бошлаб биз сайёрамиздан ярим йилдан кейин тиклай оладиган захирасини сарфлашни бошлаймиз, лекин унга қайта тиклаш учун вақт бермадик.

Одамларнинг ерга келтираётган зарарли таъсирини ўрганиш билан шуғулланаётган Global Footprint Network компанияси 1 августни Бутунжаҳон экология қарзи куни деб эълон қилди.

ЎҚИНГ:Японияда “Ақлли шаҳар” қурилди

Табиий захираларни назоратсиз эксплуатация қилиш турли мамлакатларда турлича кечмоқда. Бу борада ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш  ҳолати  Қатар, Люксембург, БАА, Бахрайн, Монголия  ва АҚШда рўй бермоқда. Агар қарз куни ушбу мамлакатларнинг  ҳар бири учун алоҳида ҳисобланганда эди, Қатар бу кунни 9 февралдаёқ нишонлаган бўлур эди. Масалан, бу кунни  Россия  21 апрелда нишонлаши мумкин эди. Global Footprint Network айбдор ва масъул мамлакатларнинг харитасини эълон қилди.

ЎҚИНГ:Технологик жиҳатдан тараққий этган 10 давлат

Инсониятнинг Ердан илк бор қарзи 1970 йилда  бошланганди, ўшанда кредитни атиги икки кунга чўзишга тўғри келганди. Ярим аср ўтмасдан туриб, инсоният қарз муддатини оз эмас, кўп эмас нақ саккиз ойга чўзиб юборди! Вазият ўзгармаса, келаси йил экологиядан қарз бўладиган кунимиз  август эмас, балки июль ойига тўғри келади. Аҳолининг геометрик прогресс бўйича кўпайишини ҳисобга оладиган бўлсак, Ер ресурсларини шу зайлда истеъмол қилиш оқибатида яна ўн йилдан кейин аҳвол бутунлай ўнглаб бўлмас даражага келиб қолади. Булар: очлик,  эпидемия ва албатта, ресурслар учун қуролли тўқнашувлар.

Яна шуни ҳам алоҳида таъкидлаш жоизки, агар аҳвол шудай давом этаверса,  2050 йилга келиб сайёрамизда истиқот қилиш мумкин бўлмай қолади...

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.