Қайси айфонлар iOS 14’гача, айпадлар iPadOS 14’гача янгиланади?

  •   DiMaX
  •  1827
  •  27.01.2020 11:59

Қайси айфонлар iOS 14’гача, айпадлар iPadOS 14’гача янгиланади?

Apple ўтган йилнинг кузида iOS 13 операцион тизими тақдим этган, аммо у кўплаб iPhone’ларга янги муаммолар олиб келган эди. Тизимнинг бу йилги – iOS 14 талқини чиқишига ҳали тўққиз ойча вақт бўлса-да, купертиноликларнинг унгача янгиланувчи гаджетлари рўйхати аллақачон маълум бўлди.

ЎҚИНГ: Ўзбекча клавиатурали iOS 13 чиқди: ундаги ўзгаришлар ва янгиланувчи iPhone’лар рўйхатлари

Жорий йилнинг кузида iOS 14’гача янгиландиган айфонлар ҳамда iPadOS 14’гача айпадлар рўйхатини ўз манбаларига таянган ҳолда iphonesoft.ft сайти эълон қилди. Сизиб чиққан маълумотга кўра, ўтган йили iOS 13 прошивкасини қабул қилган iPhone’ларнинг барчасига операцион тизимнинг кейинги версияси ҳам келади.

Хулласи калом, iOS 14 талқинидаги прошивкагача янгиланадиган айфонлар рўйхати қуйидагича:

  1. iPhone 11
  2. iPhone 11 Pro
  3. iPhone 11 Pro Max
  4. iPhone XR
  5. iPhone XS
  6. iPhone XS Max
  7. iPhone X
  8. iPhone 8
  9. iPhone 8 Plus
  10. iPhone 7
  11. iPhone 7 Plus
  12. iPhone 6S
  13. iPhone 6S Plus
  14. iPhone SE

Яъни, айни дамда амалда бўлиб турган Apple смартфонларининг ҳеч бири, ҳаттоки бу йил 5 ёшга тўлаётган iPhone 6S ҳам эскирмайди!

ЎҚИНГ: Экспертлар барча iPhone’ларнинг исталган Android-смартфондан асосий устунлигини маълум қилишди

Шунингдек, iPadOS 14 версиясига қадар янгиланадиган Apple планшетлари ҳам маълум бўлган. Ўтган йили iPadOS 13 прошивкасини қабул қилган айпадлардан фақат иккитаси – эски iPad Air 2 ҳамда iPad Mini 2 моделларигина бу йилги янгиланишдан маҳрум этилади. Қолганларини, яъни – қуйидаги рўйхатга кирган қурилмаларини купертинолик гигант янги талқиндаги – iPadOS 14 билан таъминлайди:

  1. iPad Pro’ларнинг барча моделлари
  2. iPad Air 3
  3. iPad 5 (2017)
  4. iPad 6 (2018)
  5. iPad 7 (2019)
  6. iPad Mini 4

Демак, ўзингизга ёки бирор яқинингизга iPhone ёхуд iPad танлаётганда, унинг юқоридаги рўйхатга кирган-кирмаганига ҳам эътибор қаратганингиз маъқул.

ЎҚИНГ: Божхонада миллион долларлик контрабанда айфон ва бошқа Apple маҳсулотлари мусодара этилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.