Қайси ижтимоий тармоқ болалар учун энг хавфли деб топилганини биласизми?

Қайси ижтимоий тармоқ болалар учун энг хавфли деб топилганини биласизми?

Россияда ўтказилган сўровнома натижалари шуни кўрсатдики, респондентларининг 56% и агар фарзандлари TikTok'да кўп вақт сарфласа, бундан хавотирга тушади. Шу билан бирга, респондентларнинг тахминан учдан бир қисми VKontakte'нинг хавфсизлигига шубҳа билан қарайди.

ЎҚИНГ: TikTok'га янги рақобатчи: YouTube Shorts Россияга кириб келмоқда

YouTube ва Instagram эса катта ёшли руслар орасида энг хавфли деб топилди.

Шунингдек, Gazeta.ru маълумотларига кўра, сўровда қатнашганларнинг тахминан 17% и ижтимоий тармоқларни болалар учун камида минимал хавфли деб ҳисобламайди.

ESET вакили TikTok'дан хавотирда бўлган ота-оналар ижтимоий тармоқда «Оилавий созламалар» функциясидан фойдаланишлари мумкинлигини эслатиб ўтди. Унинг ёрдами билан сиз болаларнинг дастурдан фойдаланиш муддатини белгилашингиз ва контентни фильтрлашингиз мумкин.

ЎҚИНГ: TikTok ва Twitter чеклангани ҳақида Кушербаев: «Мен қарши бўлган фойдасиз қонун»

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.