Қайси iPhone'лар энг кўп сотиляпти?

Қайси iPhone'лар энг кўп сотиляпти?

Consumer Intelligence Research Partners'нинг тадқиқот ҳисоботида Apple компаниясининг учинчи молиявий чорагида iPhone'лар қанча сотилганлиги таҳлил қилинди.

ЎҚИНГ: Bloomberg: Apple янги iPhone'лардан 90 милион дона ишлаб чиқаради

Ушбу ҳисобот апрель ойидан июнь ойигача сотилган барча iPhone'ларни ўз ичига олди. Тадқиқотнинг бир қисми апрель-июнь ойларида Apple маҳсулотини сотиб олган 500 та Apple мижозлари орасида сўров ўтказиш эди. Бунга iPhone, iPad, Mac компьютер ёки Apple Watch киради.

Пандемия чекловлари камайганлиги сабабли, харидорлар асосан қимматроқ бўлган iPhone'ларни сотиб олишни бошладилар. Бу эса Apple онлайн дўконларида савдонинг икки баробар ошишига олиб келди.

Сўровнома ҳисоб-китобларига кўра, iPhone 12 Pro Max ва iPhone 11 моделлари энг кўп сотилган бўлиб, иккаласи ҳам сўровнома қатнашчилари сотиб олган iPhone'лар улушининг 23 фоизини ташкил этди. Барча тўртта iPhone 12 моделлари умумий iPhone'ларнинг 63 фоизини ташкил этди. Чоракда энг кам сотилган моделлар iPhone 12 mini ва iPhone XR бўлди. Уларнинг совдо улиши атиги 5 фоизини ташкил қилган.

CIRP'нинг хабар беришича, янгироқ бўлган смартфонларни сотиб олиш нисбатан камайган. Учинчи чоракда 37% харидорлар икки ва ундан камроқ йил олдин ишлаб чиқарилган смартфонларни сотиб олган бўлсалар, 30% харидорлар икки ёки ундан ошиқроқ йил олдин ишлаб чиқарилган iPhone'ларни сотиб олишган. 2021 йил март ойи охирида эса ушбу рақамалар мос равишда 35% ва 34% ташкил қилган.

ЎҚИНГ: Apple iPhone нархлари билан танишамиз (2021 йил, июль)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.