Қайси iPhone’нинг батареяси қанчалик «бақувват» – барчаси битта рўйхатда!

  •   DiMaX
  •  2444
  •  27.07.2019 14:13

Қайси iPhone’нинг батареяси қанчалик «бақувват» – барчаси битта рўйхатда!

Яқинда биз 12 йил давомида чиққан барча Apple смартфонларининг нархларини битта рўйхат тарзида эълон қилган эдик. Энди эса уларнинг муҳим хусусиятларидан яна бири – аккумуляторлари қанчалик ток сиғимига эга эканлигига навбат келди.

ЎҚИНГ: Иккинчи марта «етим қолган» iPhone хронологияси

Айтиш керакки, iPhone 4 моделигача бўлган смартфонларида купертиноликлар литий-полимерли батареяларни қўллашган. iPhone 4s русумидан бошлаб эса айфонларда литий-ионли аккумуляторлар ишлатилиб келаётир.

Уларнинг ток сиғимлари эса қуйидагича:

  1. iPhone 2G – 1400 мА/соат;
  2. iPhone 3G – 1150 мА/соат;
  3. iPhone 3GS – 1219 мА/соат;
  4. iPhone 4 – 1420 мА/соат;
  5. iPhone 4s – 1430 мА/соат;
  6. iPhone 5 – 1440 мА/соат;
  7. iPhone 5c – 1510 мА/соат;
  8. iPhone 5s – 1560 мА/соат;
  9. iPhone 6 – 1810 мА/соат;
  10. iPhone 6 Plus – 2915 мА/соат;
  11. iPhone 6s – 1715 мА/соат;
  12. iPhone 6s Plus – 2750 мА/соат;
  13. iPhone 7 – 1960 мА/соат;
  14. iPhone 7 Plus – 2900 мА/соат;
  15. iPhone 8 – 1821 мА/соат;
  16. iPhone 8 Plus – 2675 мА/соат;
  17. iPhone X – 2716 мА/соат;
  18. iPhone XR – 2942 мА/соат;
  19. iPhone XS – 2658 мА/соат;
  20. iPhone XS Max – 3174 мА/соат.

Айтиш керакки, ҳар қандай айфоннинг автоном ишлаш муддати аккумуляторнинг ток сиғимига бевосита боғлиқ, аммо бунда турли моделларнинг экран тури ва ўлчами, процессори ва тезкор хотираси, тизимнинг оптимизацияси каби бошқа жиҳатлари ҳам муҳим.

Terashop.uz интернет-дўконимизда эса сўнгги йилларда тақдим этилган ҳар хил моделлардаги iPhone’ларни 4 905 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Видео: Apple рекламада iPhone XR’нинг рекордчи жиҳатини айтиб мақтанди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.