💥СИЗ КУТГАН МАЪЛУМОТ! Қайси операторнинг абонентлари энг кўп? (+инфографик видео)

💥СИЗ КУТГАН МАЪЛУМОТ! Қайси операторнинг абонентлари энг кўп? (+инфографик видео)

Хабарингиз бор, Ўзбекистон мобил алоқа бозорида охирги ўн йил ичида туб бурилишлар содир бўлди. Баъзи мобил алоқа операторлари ўз номини ўзгартириб, янги брендга айланди. Масалан, Coscom ўз номини Ucell'га айлантирди, UMS mobiuz дея қайта номланди. UzMobile дунёга келди.

Мана шу вақт оралиғида операторлар хизмат кўрсатувчи абонентлар сони ҳам ўзгаришларга юз тутди. uzzoom.uz сайти 2006 йилнинг тўртинчи чорагидан бошлаб Beeline, Ucell (собиқ Coscom), mobiuz (собиқ UMS) ва UzMobile алоқа операторларининг абонентлари сонидаги ўзгаришларни акс эттирган инфографик видео тақдим қилди.

Унга кўра, 2006 йилнинг охирги чорагида мамлакат бўйлаб жами 3 миллиондан ортиқ абонентга хизмат кўрсатилган. Бу даврда энг кўп мижозларга эга бўлган компания MTS бўлган. Ундан кейинги ўринларни Beeline ва Coscom (ҳозирги Ucell) эгаллаган.

2007 йил охирида мобил алоқа хизматларидан фойдаланаётганлар сони 7 миллионга яқинлашган. Шулардан 3 миллиони MTS'дан, 2 миллиони Beeline'дан ва 1 миллиони Coscom хизматларидан фойдаланган.

2008 йил якунларига кўра, 13 миллион ўзбекистонлик тармоққа уланган. Ucell'нинг улуши Beeline'га деярли етиб қолган.

2009 йилнинг биринчи чорагига келиб, Ucell абонентлари сони бўйича Beeline'дан ўзиб кетган. Мамлакат бўйлаб жами абонентлар сони 14 миллиондан ошган. Йил охирга бориб эса 16 миллион ҳамюртимиз MTS, Уcэлл ва Beeline мижозига айланган. Демак, бир йилда нақ 2 миллион янги фойдаланувчи оператор хизматларига уланган.

ЎҚИНГ: Сиз севган операторларнинг 20 мингдан 70 минг сўмгача бўлган тарифлари билан танишинг!

2010 йилда Ucell абонентлари сони кескин ошган. Йил охирида мамлакат бўйлаб жами мижозлар сони 21,5 миллион атрофида бўлган. Бу олдинги йилнинг мос даврига нисбатан 5,5 миллионта кўп абонент демакдир.

2011 йил давомида яна 3,5 миллион фойдаланувчи тармоқда рўйхатдан ўтган. Beeline мижозлари сони деярли Ucell'никига тенглашган.

2012 йил телекоммуникация бозорида муҳим ўрин тутган. Сабаби худди шу йили MTS ёпилган. Афтидан, MTS мижозларининг кўпи Beeline'га ўтган, бу компания абонентлари сони бўйича Ucell'ни ортда қолдирган. MTS ёпилгани сабаб тармоққа уланганлар сони кескин камайган. Йил охирга бориб бу кўрсаткич 18 миллионга тушиб қолган.

2013 йилда эса унчалик катта ўзгариш содир бўлмаган. Мамлакат бўйлаб абонентлар сони аста-секинлик билан қайта ўса бошлаган.

2014 йилнинг тўртинчи чорагида UMS саҳнага келган.

2015 йилнинг иккинчи чорагида эса UzMobile дунёга келган. Йил охирида жами абонентлар сони 20 миллиондан ошган.

2016 йил давомида UMS UzMobile'дан ортда қолган ва яна ўша йилнинг ўзида олдинги ўрнини қайта тиклаган. Beeline ҳали ҳам етакчи.

2017 йилда Ucell'га уланганлар камая бошлаган. Beeline мижозлари сони эса 9,5 миллион атрофида бўлган.

2018 йилда UzMobile UMS'ни яна ортда қолдириб, учинчи ўринга кўтарилиб олган.

2019 йилда энг ёш алоқа оператори абонентлари кескин ошган. Йил охирига келиб саккиз йил деганда биринчи марта Ucell Beeline'ни «тахтдан ағдарган».

2020 йилнинг иккинчи чораги ҳолатига кўра, Ўзбекистон бўйлаб мобил алоқа хизматларидан 23 миллион 881 минг нафардан ошиқ мижоз фойдаланиб келмоқда. Ушбу бозорда Ucell етакчи (8 миллионга яқин абонент), Beeline ундан кейинги ўринда (7 миллиондан ошиқ абонент), UzMobile учинчи ўринда (6 миллионга яқин абонент) ва сўнгги ўринда mobiuz (3 миллион абонент) турибди.

ЎҚИНГ: Beeline ва Ucell'нинг 20 мингдан 70 минггача бўлган тарифларини битта жойда таққослаймиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!