Қайси шаҳар Ўзбекистонда биринчи «Smart City» бўляпти?

  •   DiMaX
  •  1530
  •  24.06.2020 11:36

Қайси шаҳар Ўзбекистонда биринчи «Smart City» бўляпти?

Бир қатор давлатларда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминланган шаҳарлар, яъни «Smart City»лар пайдо бўлмоқда. Тошкент вилоятининг маъмурий маркази ҳисобланган Нурафшонни ҳам мамлакатимиздаги биринчи ақлли шаҳарга айлантириш режалаштириляпти.

ЎҚИНГ: Водийдаги «Smart City» лойиҳасига 2 миллиард долларлик хорижий инвестиция киритилади

Умумий майдони 217 гектардан иборат бўлган Тўйтепа шаҳарчаси ўрнида вужудга келган Нурафшон шаҳрининг жами майдони бугунги кунда қарийб 16 баравар кенгайган бўлиб, айни пайтда 3248 гектарга тенг.

Мавжуд 22 та маҳалла фуқаролар йиғинида 48 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Бугун шаҳардаги улкан қурилиш ишлари давом этмоқда. Хусусан, шаҳар маркази Тошкент йўли кўчасида 213 та объект бузилиб, жой эгаларига маҳаллий бюджет ҳисобидан 24 миллиард сўм товон пули тўлаб берилди.

Марказий кўчада 172 та бино ва иншоот қад кўтариши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда уларнинг 36 тасида қурилиш ишлари олиб бориляпти.

ЎҚИНГ: Дунёдаги 10 та энг ақлли шаҳар

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!