Қайси смартфон бренди ўз қурилмасини янгиланишлар билан энг узоқ қўллаб-қувватлайди?

Қайси смартфон бренди ўз қурилмасини янгиланишлар билан энг узоқ қўллаб-қувватлайди?

Смартфонингиз учун тизим янгиланишлари турли хил янги функциялар олиб келади, бироқ ишлаб чиқарувчилар ўз қурилмаларини фақат маълум муддатгача янгиланишлар билан қўллаб-қувватлашади. Нега бу доимий эмас? Чунки қурилма чипсети вақт ўтган сари янги пайдо бўлаётган технологияларни қўллаб-қувватламаслиги мумкин. Шунингдек, Қуораъда фойдаланувчиларнинг бири янгиланишлар компания учун қимматга тушишини таъкидлайди. Шу каби яна бошқа бир неча сабабларга кўра смартфон ишлаб чиқарувчилари ўз қурилмаларига фақат бир неча йиллик тизим ва хавфсизлик янгиланишларини таклиф қилишади.

Хўш, унда қайси смартфон ишлаб чиқарувчиси ўз смартфонини энг узоқ қўллаб-қувватлайди? Reddit фойдаланувчиси шу мавзуда Android бренд смартфон компанияларининг расмий веб-сайтларидан олинган маълумотлар билан рўйхат тузди:

  Ишлаб чиқарувчилар Тизим янгиланишлари Хавфсизлик янгиланишлари
1 Samsung 4 йил 5 йил
1 OnePlus 4 йил 5 йил
1 Oppo 4 йил 5 йил
2 Google 3 йил 5 йил
3 Xiaomi  3 йил 4 йил
4 Motorola 3 йил 4 йил
4 Realme 3 йил 4 йил
5 Vivo 3 йил 3 йил
5 Nokia 3 йил 3 йил
6 Sony 2 йил 3 йил
7 Honor 2 йил 2 йил
7 Asus 2 йил 2 йил
7 TCL 2 йил 2 йил
8 ZTE 1 йил 1 йил

Рўйхатнинг биринчи ўрнини Samsung, OnePlus ва Oppo брендлари 4 йиллик операцион тизим, ҳамда, 5 йиллик хавфсизлик янгиланишлари билан банд қилишган. Энг охирги ўринни эса ZTE фақат 1 йиллик янгиланишлар кафолати билан эгаллаган.

Гарчи Android бўлмаса ҳам, iPhone смартфонларини ҳам унутмаслик керак. Apple уларни ўртача 6 йилгача янгиланишлар билан таъминлайди.

ЎҚИНГ: Android 14 тизимида хавфсизлик чоралари кучайтирилади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!