Қайси смартфонлар эгалари Android Q’ни биринчилар қаторида синаб кўришади?

  •   DiMaX
  •  1923
  •  11.03.2019 12:33

Қайси смартфонлар эгалари Android Q’ни биринчилар қаторида синаб кўришади?

Google яқин орада Android 10 операцион тизимининг тест версиясини бета-синов дастури доирасидаги фойдаланувчиларга ва дастурчиларга тақдим этади. Terabayt.uz сайтида эса аллақачон ушбу тизимнинг асосий ўзига хосликларини акс эттирувчи «жонли» суратлар ва видеолар ҳам эълон қилинган.

ЎҚИНГ: Android Q бизни оддий имкониятдан маҳрум этади ва унга кўникишга мажбурмиз (+видео)

Айтиш керакки, бултур Android P тизимининг синов жамланмаси саккизта бренд – Google, Essential, Nokia, OnePlus, Sony, Vivo, Oppo ва Xiaomi смартфонлари учун тақдим этилган эди. Google компанияси ходими Илиан Малчев маълум қилишича, қурилмалари Android Q бета-версиясини қабул қилувчи смартфонсозлар сафи бу йил кенгроқ бўлади.

Кузатувчиларнинг тахминига кўра, Android Q Developer Preview юқоридагилардан ташқари, Android One ҳамда Android Go тизимли смартфонлар учун ҳам тарқатилади. Бундай моделларни эса ўнлаб смартфонсозлар ишлаб чиқаради, улар орасида Samsung, Huawei, LG ва Motorola кабилар ҳам бор.

Айни дамда эса Android Q фақатгина Google Pixel смартфонларига, шунда ҳам айрим дастурчилар учунгина синаш учун тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Android-смартфон оригиналлигини аниқлашнинг энг содда ва ишончли усули

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!