Қайси смартфонлар нақ Android 14 талқинигача янгиланади?

  •   DiMaX
  •  2111
  •  28.12.2020 18:32

Қайси смартфонлар нақ Android 14 талқинигача янгиланади?

Куни кеча Counterpoint таҳлил компанияси эълон қилган ҳисоботга кўра, Qualcomm энди мобил процессорлар бозорида лидер эмас. Лекин америкалик чипсознинг сал аввалроқ Google билан бирга берган қўшма баёноти барибир унинг устунлигидан далолатдир.

ЎҚИНГ: 2021 йилги флагманлар процессори бенчмарк тестларида ўз кучини кўрсатди!

Қидирув гиганти ва Qualcomm яқинда янги ҳамкорлик битими ҳақида эълон қилишган. Унга кўра, ушбу чипсознинг навбатдаги процессорлари базасида тайёрланадиган мобил қурилмаларнинг Android операцион тизимининг энг янги талқинларигача янгиланиш жараёни соддалашади ва тезлашади.

Одатда турли смартфон ва планшетлар тақдим қилинган пайтидагидан кейинги бир ё иккита операцион тизим версиясигача янгиланади. Qualcomm ваъда беришича, Snapdragon 888 моделидан бошлаб компаниянинг процессорлари Android тизимининг навбатдаги тўртта талқинигача янгиланади ва тўрт йил давомида хавфсизлик янгиланишларини ҳам олиб туради. Бу дегани, Snapdragon 888 процессори ва Android 11 тизими билан чиққан смартфонлар Android 14 версиясига қадар барча йирик апдейтларни қабул қилади!

Бундан ташқари, Qualcomm вакилларининг таъкидлашича, янги қоидалар компаниянинг нафақат флагман чипсетларига, балки энди намойиш қилинувчи ҳамёнбоп процессорларига ҳам татбиқ этилади.

Дарвоқе, мазкур дастур доирасидаги илк смартфон бугун – 28 декабрда тақдим қилинаётган Xiaomi Mi 11 флагмани бўляпти.

ЎҚИНГ: 28 декабрданоқ MIUI 12.5 прошивкаси келадиган 23 хилдаги Xiaomi ва Redmi смартфонлари

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!