Қайси смартфонлардан ўз эгалари ростакамига рози? (AnTuTu рейтинги, 2021 йил март)

  •   DiMaX
  •  1622
  •  07.04.2021 16:32

Қайси смартфонлардан ўз эгалари ростакамига рози? (AnTuTu рейтинги, 2021 йил март)

AnTuTu бенчмаркига кўра март ойидаги энг бақувват Android-флагманлар рейтингини тақдим этган эдик. Мазкур сервис жамоаси ўрта нархли смартфонларнинг ТОП-ўнталигини ҳам эълон қилган.

ЎҚИНГ: Энг равон интерфейсли смартфонлар (Master Lu рейтинги, 2021 йил март)

AnTuTu сервиси ўз эгаларини қониқтирганлик даражасига кўра ҳам Android-смартфонларнинг рўйхатини чиқарди. Ушбу рейтинг бенчмарк фойдаланувчиларининг ўз смартфонлари ҳақида 2021 йил март ойида билдирган муносабатларига асосланган.

Февралдаги рейтинг етакчиси – Huawei Mate 40 флагмани 98,04 фоизлик қониқиш кўрсаткичи билан март ойида ҳам энг кўп ижобий баҳо олган смартфон бўлди. Умуман, бир неча ойдан бери кучли учликдан тушмай келмоқда.

Иккинчи ўрин эгаси ҳам ўзгармаган – Meizu 17 Pro модели ўз фойдаланувчиларини 97,97 фоиз ҳолатда рози қилган. Эслатиб ўтамиз – ушбу флагман январдаги рейтинг ғолиби эди. Мазкур қурилманинг давомчиси эса...

ЎҚИНГ: Хитойнинг бу флагманлари iPhone эгаларини Android’га ўтишга мажбур қиляпти!

Samsung компаниясининг ўтган йилги Galaxy S20 Ultra 5G флагмани (97,82%) кучли учликни якунлаб берган. Қолган ўринлардан эса мана бу смартфонлар ўрин олган:

  1. HONOR 30 Pro+ (97,75%)
  2. Galaxy Note 20 Ultra 5G (96,55%)
  3. Black Shark 4 Pro (96,36%)
  4. Meizu 17 (96,32%)
  5. Meizu 18 (95,36%)
  6. Meizu 18 Pro (94,09%)
  7. OPPO Find X3 Pro (93,87%).

Эътибор беринг: ўз эгасини рози қилган смартфонлар ўнталигига фақатгина камтар Meizu компаниясининг учта модели кирган.

ЎҚИНГ: Энг кўп қайси смартфонларнинг қалбакилари чиқяпти? (AnTuTu рейтинги, 2021 йил февраль)