Қайта тикланган iPhone’лар ишончлими? Apple собиқ ходими аниқлик киритади

  •   DiMaX
  •  2242
  •  18.01.2019 17:25

Қайта тикланган iPhone’лар ишончлими? Apple собиқ ходими аниқлик киритади

Apple гаджетлари одатда ишончли ва мустаҳкам, аммо барибир баъзан уларнинг айрим қисмларида нуқсонлар учраб туради. Шундай ҳолларда корпорация харидорнинг девайсини янгисига алмаштириб беради, эскисини эса, ўша қисмини алмаштирган ҳолда, «Худди янгидек» белгиси остида арзонроққа сотади.

ЎҚИНГ: Apple «худди янгидек» iPhone 8 ва 8 Plus’ларни арзон сота бошлади

Хўш, «Худди янгидек» iPhone, iPad ва бошқа Apple девайслари сотиб олишга арзийдими? Уларда яна бирор «ишкал» чиқиб қолмайдими?

Reddit ресурси фойдаланувчиларидан бири худди шу саволлар борасида бошқаларнинг фикри билан қизиқди. У ерда эса Apple’нинг собиқ ходими – мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати бўлмиш Genius Bar секциясида етти йил ишлаган киши жавоб берган.

ЎҚИНГ: Ҳар қандай iPhone’нинг янги ёки қайта тикланган эканини осонгина аниқлаймиз!

Собиқ ходимнинг ишонч билан айтишича, Apple қайта тикланган қурилмаларига чиндан ҳам катта эътибор билан ёндашади. Ҳатто бу борада купертинолик корпорацияни тенгсиз дейиш ҳам мумкин – бошқа ишлаб чиқарувчилар қайта тикланаётган қурилмаларининг сифатли чиқиши ва синовдан ўтказилишига унингчалик жиддий қарашмайди.

Apple заводларида қарча қайта тикланган барча гаджетлар, шу жумладан iPhone ва iPad’лар мутлақо янги корпус ва аккумулятор билан таъминланади. Уларнинг ишлаш қобилияти мутахассислар томонидан синчковлик билан текширилади. Шу боис ҳам «Худди янгидек» iPhone, iPad ва Mac сингари девайсларга купертиноликлар қўрқмасдан бир йил кафолат беришади.

ЎҚИНГ: iPhone сотишдаги энг кенг тарқалган алдовлар ва уларга алданмаслик йўллари