Қайта тирилган афсона – ишлаётган ҳолдаги буклама экранли Motorola RAZR 2019’ни видеода кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  731
  •  11.02.2019 13:52

Қайта тирилган афсона – ишлаётган ҳолдаги буклама экранли Motorola RAZR 2019’ни видеода кўрамиз!

Motorola брендининг RAZR русумли афсонавий «раскладушка» телефони «қайта тирилиши» ҳақидаги миш-мишлар 2017 йилиёқ пайдо бўла бошлаганди. Кейинроқ эса унинг буклама экранли смартфон бўлиши хабар қилинди, тағин...

ЎҚИНГ: Қайишқоқ экранли Motorola RAZR V3 февралдаёқ сотувга чиқади, нархи ҳам маълум!

RAZR V3 деб номланиши айтилаётган ушбу буклама смартфон ҳақидаги инсайдерлик маълумотларидан фойдаланиб, дизайнерлар унинг уч ўлчамли моделини яратишди. YouTube видеохостингига жойланган ушбу видеороликда уни Motorola RAZR 2019 деб аташган:

Гувоҳи бўлаётганингиздек, дизайнерлар наздидаги Motorola RAZR 2019 ёпиқ пайти турли маълумотларни акс эттириб турувчи қўшимча экранга ва унинг остида камерага эга. Асосий экран қайишқоқ бўлиб, унинг юқори ва пастки қисмлари ярим доирасимон қилинган, тепа қисмида эса сўзлашув динамиги учун «кемтик» очилган.

Ушбу қурилманинг хусусиятлари ҳақида ҳозирча расмий маълумотлар йўқ, аммо уни Mobile World Congress 2019 кўргазмасидаёқ тақдим этилиши ва 1500 долларга нархланиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: «Тўртта G»: Motorola атиги 199 доллардан бошланувчи Moto G7 смартфонларини тақдим этди

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.