«Қайта туғилган» Motorola RAZR V3 буклама экранли бўлади!

  •   DiMaX
  •  707
  •  01.03.2018 17:01

«Қайта туғилган» Motorola RAZR V3 буклама экранли бўлади!

Хабарингиз борки, Lenovo компанияси асримиз бошларида кенг оммалашган «раскладушка» телефон – Motorola RAZR V3 моделини қайтадан ишлаб чиқаришга бел боғлаган. Барселонадаги MWC 2018 кўргазмаси доирасида бўлиб ўтган ёпиқ интервьюда ижрочи директори Ян Юаньцин унинг айрим хусусиятларини айтиб ўтди.

ЎҚИНГ: ОАВ: Афсонавий Motorola RAZR V3 «раскладушкаси» қайтмоқда

Эслатиб ўтиш ўринлики, 2004 йилдан ишлаб чиқара бошлаган Motorola RAZR V3 буклама телефони 2004-2005 йилларда жаҳоннинг энг кўп сотилган телефон аппарати бўлган. Жаҳон миқёсида бу телефон 130 миллион донадан зиёд сотилган.

Бу телефон ўзига хос дизайни билан тезда оммалашди. Металл пластинали клавиатура ва электролюминантли клавиатура ости чироғи билан у кўпчиликка гўёки келажак алоқа воситаларини эслатиб юборди.

ЎҚИНГ: Жаҳоннинг энг яхши сотилган телефонлари: 1992-2016

MWC 2018 тадбиридаги интервьюсида, Motorola RAZR V3 моделининг қайта ишлаб чиқарилиши ҳақидаги саволга Ян Юаньцин шундай жавоб берган: «Янги технологиялар, айниқса буклама экран билан, смартфонларимиз дизайнида тобора кўпроқ инновацияларга гувоҳ бўласиз».

Буклама экран ҳақида гапирганида янги Motorola RAZR V3 моделини назарда тутганми-йўқми – шу савол берилганида, Lenovo ижрочи директори: «Бу саволга аллақачон жавоб бердим, деб ўйлайман», дея жавоб берган.

Демак, компания классик «раскладушка» телефонлар каби ўртасидан букиладиган, буклама экранли смартфон устида ишламоқда. Lenovo уни RAZR бренди остида тақдим этишини кутиш мумкин.

ЎҚИНГ: Компаниялар «имзоси»га айланган муваффақиятли мобиль телефонлар

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

DiMaX

Технологияларга қизиқувчи, бу борадаги янгиликларни имкон қадар кузатувчи ва маъқул топганларини бошқалар билан баҳам кўришни ёқтирувчи фрилансер.