Қиммат дегани - зўр дегани эмас

  •   Saroy
  •  2778
  •  13.06.2018 13:14

Қиммат дегани - зўр дегани эмас

Кўпчиллик ўйлайдики, смартфон қанча қиммат бўлса, унинг камераси шунча зўр бўлади, деб.  Аслида ундай эмас. Hi-Tech Mail.ru экспертлари турли нархлардаги энг янги флагманларни олишди ва турли шароитларда суратга олишиб мухлисларга намойиш қилишди. Сирасини айтганда, ғолиблар ҳаммани ҳайратга солди, чунки улардан бундай натижа кутилмаганди-да. Нима учун шундай бўлди? Қуйида шулар ҳақида.

6 ўрин: ASUS ZenFone 5 (13 балл)

ASUS ZenFone 5 камераси кундузги расм олишда ўзини муносиб кўрсатди ва   портретни яхши уддалади. Аммо қоронғуда рақибларига ютқазди, чунки улар жуда кучли эди.

Шундай бўлса-да,  ZenFone 5 камераси  — ўзининг тоифасида энг зўр смартфонлардан бири эканини исботлади. ZenFone 5z топ версияси эса  — бозорда Snapdragon 845 процессорли энг арзон флагман ҳиосбланади.

ЎҚИНГ: Redmi Note 5 Pro'га қарши "арзон Huawei P20 Lite" тақдим қилинди

5 ўрин: LG G7 ThinQ (18 балл)

LG ҳам аввалги камчиликларини  бартараф қилолмаяпти: оптикаси аъло, кучли қайта ишлаш алгоритми ва  1 мкм бўйича кичкина пикселлари билан. Яхши ёруғлик шароитида бу қурилманинг камераси ҳеч бир рақибидан қолишмади, ҳатто ўтди ҳам, аммо қоронғуда яна панд еди.

Бошқа томондан олиб қараганда, у янги смартфон, дастурий  таъминоти келгусида яна янгиланади (тажрибаларнинг кўрсатишича, яна кучли бўлади). Ўшанда кўрамиз.

4 ўрин: Huawei P20 Pro (20 балл)

«Қандай тушуниш мумкин  — дунёдаги энг зўр камера тўртинчи ўринни олса?!», дейишингиз мумкин. Аслида, ҳаммаси оддий. Мазкур тест P20 Pro’нинг энг асосий жиҳатини очиб берди — қоронғуда расмга олиш ва кучли зум. Тунги сюжет эса ушбу флагманнинг нимага қодирлигини яққол кўрсатди.

Яхши ёруғлик шароитида, расмга олиш бўйича Huawei P20 Pro рақиблари даражасида натижа кўрсатди. Лекин, селфи ва кундузги фото тест иштирокчиларига ёқмагани ҳали ҳам жумбоқ бўлиб қолмоқда.

ЎҚИНГ: Huawei MateBook D 14" ноутбуки нега AMD Ryzen процессорини олди?

3 ўрин: Xiaomi Mi MIX 2s (22 балл)

Mi MIX 2s натижаси  1 билан 6 балл орасида сакраб турди, ва якунда  ҳатто Huawei P20 Pro’ни ҳам ортда қолдирди. Уни 5-мегапикселли селфи-камера қутқариб қолди,  фото учун «хитойлик» аппарат 5 балл олди. Бошқа жиҳатлари билан эса, бу қурилма мустаҳкам ва кучли тўртликдан жой олишга муносиб.

2 ўрин: Sony Xperia XZ2 (26 балл)

Xperia XZ2’нинг фотографияси ўзининг юқори  равшанлиги  ва яхши деталлашгани билан мухлисларнинг олқишига сазовор бўлди. Ҳар томонлама ўзини бенуқсон кўрсатган  Sony флагмани аста-секин ва ишонч билан узига  рейтинг тахти сари йўл очди, ҳатто лидерга ҳам етиб ололди  

Кўриниб турибдики,  Sony қайта ишлаш алгоритмини янада яхшилаган. Ҳатто камера олинган портретни ҳам ўтган йилги Sony Xperia XZ Premium’дан кўра яхши  ишлади. Японлар янги технологиялар ортидан қувишдан ўзларини тийиб, аввалдан синалган Sony IMX400 сенсоридан фойдаланишди ва эътиборни кўпроқ дастурий таъминотга қаратди. Бу эса, ўзини оқлади!

ЎҚИНГ: Huawei’нинг илк эгилувчан смартфони: экрани қандай бўлади?

1 ўрин: Honor 10 (27 балл)

Ўтган йилги тестда мухлислар биринчи ўринни Honor 8 Pro’га берганди, Унгача — Huawei P10 Plus биринчи бўлганди. Бу сафар эса Honor 10  чемпионоик унвонига муносиб кўрилди ва ҳаммани ҳайрон қолдирди.

Танланган смартфонлардан энг арзони синовнинг ярмини ўз фойдасига ҳал этди. Унинг олдида ҳатто Huawei P20 Pro ҳам бош эгди. Чунки маълум бўлдики, Honor 10 портретни ҳам, селфини ҳам қолганлардан яхши олар экан. Ҳақиқатан ҳам мақтаса бўлади!