Қимматбаҳо смартфонлар ва 5G-моделлар бозорларида кимлар етакчи?

  •   DiMaX
  •  1376
  •  07.12.2019 14:18

Қимматбаҳо смартфонлар ва 5G-моделлар бозорларида кимлар етакчи?

Counterpoint Research Market таҳлилчилари қимматбаҳо смартфонлар бозоридаги жорий йилнинг учинчи чораги ҳолат бўйича маълумотларни эълон қилишди. Шунингдек, ҳисоботда савдодаги 5G-смартфонлар бўйича ишлаб чиқарувчиларнинг улушлари ҳам айтилган.

ЎҚИНГ: Энг тезкор саккизта янги смартфон (Master Lu рейтинги, 2019 йил декабрь)

Маълум бўлишича, премиум тоифали смартфонлар бозорининг ярмидан кўпроғини Apple забт этган. Яъни, учинчи чоракда сотилган қимматбаҳо телефонларнинг нақ 52 фоизи айфонлар бўлиб чиқяпти. Иккинчи ўринни 25 фоизлик улуш билан Samsung эгаллаган бўлса, кучли учликни якунлаб бераётган Huawei ҳиссаси тахминан 12 фоизга тенг.

Лекин бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватлайдиган премиум-смартфонлар бозорига Apple ҳануз кириб келгани йўқ. Шу боисдан ҳам бу ерда 74 фоизлик улуш билан Samsung гегемонлик қилмоқда. Кейинги икки ўринни эса тегишлича 11 ва 5 фоизлик ҳиссалари билан LG ҳамда Vivo компаниялари банд этишган.

Жорий йил якунларига кўра, 5G-қурилмалар умумий смартфонлар савдосининг бир фоиздан камроғини ташкил этаётир. Бироқ 2020 йилдаёқ мазкур кўрсаткич 10 фоизгача кўтарилиши кутилаётир.

ЎҚИНГ: Яқин орада 5G-смартфонлар бозорининг нақ ярмини шу компания эгаллайди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!