Қирмизи олма: Apple'нинг янги авлод флагман смартфонлари ранги ошкор бўлди

Қирмизи олма: Apple'нинг янги авлод флагман смартфонлари ранги ошкор бўлди

Ҳар йили Apple ўзининг iPhone смартфонлари Pro моделларини махсус рангдаги вариантларда чиқаради. Масалан, iPhone 12 Pro "Паcифиc Blue", iPhone 13 Pro "Sierra Blue", ҳозирги iPhone 14 Pro эса "Space Black", ҳамда, "Deep Purple" махсус рангларида тақдим қилинган.

9То5Маc ўз манбасига асосланиб хабар беришича, бу йилги iPhone Pro махсус тўқ қизил ёхуд #410D0D код рақамидаги рангда тақдим қилинади. Дизайнер Иан Зелбо эса ушбу рангдаги iPhone 15 Pro рендерини улашди.

iPhone 15 Pro махсус тўқ қизил рангда. Фото: 9То5Маc 

Шунингдек, маълум бўлишича бошланғич моделлар – iPhone 15 ва iPhone 15 Plus учун ҳам икки хил янги ранглар синовдан ўтказилмоқда. Булар #CE3B6C код рақамли пушти ва #0DB1E2 код рақамли оч кўк ранлари бўлиб, смартфонлар бу рангларда қуйигача кўринади:

iPhone 15 пушти ва оч кўк рангда. Фото: MacRumors

Таъкидлаш жоизки, бу маълумотлар ҳали бироз эрта ва улар тақдимотга яқин ўзгариши мумкин, лекин бундай хабарлар одатда катта эҳтимол билан тўғри бўлиб чиқади. Масалан, бир неча йил аввал iPhone Х смартфони олтин рангда чиқарилиши кўп маротаба миш-миш қилиган, лекин бу содир бўлмаган. Бироқ, смартфон расман тақдим қилинганидан бир неча ой ўтиб тарқатиб юборилган FCC сертификати тақдим қилинмаган тилла рангдаги iPhone Х моделини ошкор қилган, яъни Apple тақдимотга яқин бу ранг вариантидан воз кечган.

ЎҚИНГ: iPhone 15 базовий моделининг CAD рендерлари Apple сирларини ошкор қилди!