«Қирол ўлди. Яшасин қирол!» – жаҳон рекордчисини AnTuTu’да тор-мор этишди!

  •   DiMaX
  •  2639
  •  08.07.2020 14:03

«Қирол ўлди. Яшасин қирол!» – жаҳон рекордчисини AnTuTu’да тор-мор этишди!

Asus ўзининг учинчи авлод геймерофони – ROG Phone 3 моделини Qualcomm ҳали тақдим этмаган Snapdragon 865+ чипсети базасида тайёрламоқда. Ҳали расман намойиш этилмаган бу флагман аввалроқ AnTuTu бенчмаркида рекорд ўрнатган эди.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг қудратли ўнта смартфон (AnTuTu глобал рейтинги, 2020 йил июнь)

Шу билан бирга, Lenovo ҳам мана шу ойда ўзининг Legion русумли ўйинбоп смартфонини тақдим қилади. Компания тақдимот арафсида унинг самарадорлигини AnTuTu сервисида текшириб кўрсатди.

Asus ROG Phone 3 флагмани AnTuTu сервисида 646 310 балл олган бўлса, бенчмаркда L79031 модел рақами остида имтиҳон топширган Lenovo Legion уни тор-мор этди – нақ 648 871 балл!

Шу билан бирга, AnTuTu мазкур самарадорлик қиролининг айрим техник хусусиятларини ҳам ошкор этган. текшириб кўрилган Lenovo Legion версияси 16 гигабайтлик, LPDDR5 тоифали тезкор ҳамда 512 гигабайтлик, UFS 3.1 туридаги доимий хотира чипларига эга. Компания уни Android 10 операцион тизим талқини билан жиҳозлаган.

Бундан ташқари, Lenovo Legion ҳали тақдим этилмаган Snapdragon 865 Plus платформаси базасига қурилган. Мазкур процессор эса 3,09 ГГц частотали битта Kryo 585 Prime, 2,42 ГГц.лик учта Kryo 585 Gold ҳамда 1,8 ГГц частотали тўртта Kryo 585 Silver ядроларини ўз ичига олган. Графика учун эса чипсет жамланмасидаги Adreno 650 график тезлатгичи масъул.

ЎҚИНГ: Lenovo Legion – «барча кўзлари белида» жойлашган илк смартфон! (+расмий суратлар ва видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!