ҚИСҚА ВИДЕО: 2018 йилда Xiaomi нималарни тақдим этди?

  •   DiMaX
  •  1333
  •  02.01.2019 09:27

ҚИСҚА ВИДЕО: 2018 йилда Xiaomi нималарни тақдим этди?

Янги йил – кўпчилик компаниялар сарҳисоблар палласи. Гарчи Хитой календари бўйича Янги йилга ҳали бир ойча вақт бор бўлса-да, Xiaomi ўзининг 2018 йилдаги асосий воқеаларини аллақачон эълон қилди.

ЎҚИНГ: Pocophone F2 ўрнига янги версияда Pocophone F1 тақдим этган Xiaomi барибир Mi Play билан рекорд ўрнатди

Ушбу лавҳадан Mi 8 ҳамда йил Mi Mix 3 флагманларининг, «сунъий онг» ҳамда краудфандинг майдончасидаги янги маҳсулотлар тақдимотлари, IKEA билан келишув ва йиғма электр велосипеди кабилар ўрин олган. Видеороликнинг асосий қаҳрамони сифатида эса, табиийки, компания раҳбари Лей Цзунь (Lei Jun) кўзга ташланади.

Мана, бирга назар соламиз:

Айтиш керакки, Xiaomi корпорацияси учун 2019 йил ҳам баракали келиши кутилмоқда. Бу йил Mi Mix 3 слайдерининг 5G-версияси савдога чиқарилиши билан бошланади, кейин эса Android Go’да ишловчи илк смартфони – энг арзон Redmi Go модели, ҳамёнбоп туркумнинг янги флагмани – Redmi Pro 2 чиқади. Шунингдек, Pocophone F2, Mi 9 ҳамда Mi Max 4 флагманлари ҳамда Redmi 7 туркумидаги арзон телефонлар тақдимоти кутилмоқда.

«Хитойча Apple»нинг ҳозиргача сотувга чиққан бир қатор смартфонларини эса 809 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Mi 8 Pro ҳам Terashop.uz’га етиб келди, Xiaomi смартфонлари арзонлашди (2018 йил 12 декабрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!