Қизиб кетмайдиган батарея ишлаб чиқилди

Қизиб кетмайдиган батарея ишлаб чиқилди

Стенфорд университети олимлари кўп ишласа-да, асло қизиб кетмайдиган литий-ионли батареяни ишлаб чиқди. Мазкур технология айнан шу турдаги аккумуляторлардан қувват олувчи смартфон, планшет, ховерборд ва бошқа қурималар учун мутлақо хавфсиз, деб ёзади Eureka Alert.

Ҳаёт учун хавфли батареялар

Оммавий ахборот воситаларида аккумуляторнинг қизиши ва шу сабаб, келиб чиққан кўнгилсиз ҳолатлар, одамларга зарар еткани ҳақида ўқиб қоламиз. Айтиш керакки, гаджет қанча кучли бўлса, унинг аккумулятори ҳам шунча қизишга мойил бўлади, ёнғин чиқиш хавфи ҳам ортади. Айниқса, бундай хавф ховербордларда кучли. Шу сабаб CES 2016 кўргазмасида ҳам ундан фойдаланиш тақиқланди. Самолётларга олиб чиқиш ҳам мумкин эмас. Шунингдек, АҚШнинг айрим штатларидаги таълим масканлари ҳудудларида электр доскали роликларда учиш тақиқлаб қўйилди. Чунки юқори қувват талаб этувчи қурилмаларнинг ёнғин чиқариш хавфи катта.

Янги технология

Таъкидлаш жоизки, Стенфорд олимлари ишлаб чиққан батарея қизиш олдидан автоматик тарзда ўчади. Ҳарорат тегишли миқдорга пасайгач, аккумулятор яна қайта “ишга киришади”.

Технологиянинг мазмуни: батареяни ўраб турган никелнинг ўткир ток ўтказувчи қисми ингичка эластик плёнкадан. Батарея қизий бошлаганда плёнка кенгаяди ва металлнинг қисмларини бир-биридан узиб қўяди. Ҳарорат мўътадил ҳолга келганда эса, у аввалги ўлчамга қайтади ва алоқа таъминланади.

Дастурчиларнинг қайд этишича, мазкур литий-ионли батареялар фақатгина хавфсизликни таъминлабгина қолмасдан, аккумуляторнинг ишлаш муддатини ҳам узайтиради.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!