«Қизил калит»: компьютердаги маълумотларни бир зумда ўчириб ташловчи флешка яратилди

  •   DiMaX
  •  1015
  •  18.09.2020 08:48

«Қизил калит»: компьютердаги маълумотларни бир зумда ўчириб ташловчи флешка яратилди

Файлларни, масалан, суратни ўчириб ташлаш ҳар доим ҳам осон бўлавермайди, аксарият маълумотларни барибир қайта тиклаш мумкин. Бу эса маълум даражадаги хавфни юзага келтиради, айниқса, гап эски қурилмани сотиш ҳақида кетганда. Бу каби ҳолатлар учун Redkey USB Computer Data Wipe Tool пайдо бўлди, деб хабар беради Daryo нашри.

ЎҚИНГ: «Файл слишком велик»: агар файл флешкага кўчмаса нима қиламиз?

Девайс USB коннекторга эга эшик калити шаклида ишланган. Ихтирочилар ундан фойдаланишни максимал даражада осонлаштирган: уни шунчаки компьютерга улаш ва бир-иккита клавишларни босиш керак, холос. Жараённи бошқариш учун кенгайтирилган созламалар менюсидан ҳам фойдаланса бўлади.

Redkey учун барча маълумотларни ўчиришга бир неча сониядан икки дақиқагача вақт талаб этилади. Лойиҳа муаллифлари зарур файллардан нусха олиб қўйишни тавсия қилади — «калит»дан фойдалангандан сўнг уларни ортга қайтариб бўлмайди. Ўчириш дастури ёзиб оладиган барча қурилмаларда ишлайди.

«Калит»дан компьютердаги барча маълумотларни ўчиришдан ташқари рақамли ҳужжатлар учун мўлжалланган шредерларда ҳам фойдаланса бўлади. Redkey дунё бўйлаб турли мудофаа ташкилотлари томонидан ўрнатилган NIST, GDPR ва бошқа қатор маълумотларни ўчиришга мўлжалланган глобал стандартларга мос келади.

Шунингдек, ихтирочилар ундан фойдаланишдаги қулайликни ҳам ёддан чиқармаган. Компьютердаги маълумотлар ўчирилаётган бир вақтда қурилма экранида Ернинг турли нуқталаридаги скринсейверлар сурати пайдо бўлади.

Redkey’дан 2000 йилдан кейин ишлаб чиқарилган компьютерларда фойдаланиш мумкин. Минимал талаб: Windows операцион тизими ва 512 мегабайт тезкор хотира ёки 2006—2016 йилларда оддий USB портга эга Intel процессорида яратилган Apple компьютерлари. Афтидан, янги Type-C’ли МаcBook’да бу фойда бермайдиган кўринади.

ЎҚИНГ: Мудҳиш қотиллик кўчадан топилган флешка ёрдамида фош этилди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.