Қизиқарли пойга ва яна бир пулли ўйинни бир умр текинга ўйнаш учун 1 июлгача бепул олиб қўйинг!

  •   DiMaX
  •  1002
  •  25.06.2021 11:34

Қизиқарли пойга ва яна бир пулли ўйинни бир умр текинга ўйнаш учун 1 июлгача бепул олиб қўйинг!

Турли ўйин дўконлари ҳамда ўйин ишлаб чиқувчи ва тақдим этувчи студиялар уларни текин тарқатиш акцияларини давом эттиришмоқда. Epic Games шундай акция доирасида геймерларга иккита ўйинни бепул олиб қўйиш имконини тақдим этмоқда.

ЎҚИНГ: 2021 йилнинг 1-ярмидаги энг оммабоп ўнта ўйин (Twitter рейтинги)

Улардан биринчиси Horizon Chase Turbo номли пойга бўлиб, классик аркада геймплейига эга. Уни ўтган асрнинг 80- ва 90-йилларидаги хитлар, хусусан, Out Run ҳамда Top Gear кабилардан илҳомланиб яратишган.

Horizon Chase Turbo лойиҳасининг яхши жиҳатларидан бири шундаки, уни якка ҳолда ҳам, кўп фойдаланувчи режими туфайли дўстлар билан ҳам ўйнаш мумкин. Уни юклаб олиш учун мана бу ҳавола орқали Epic Games дўконининг расмий сайтига ўтасиз.

ЎҚИНГ: Мақтовли ўйин, ниҳоят, Android-қурилмаларга ҳам чиқди: бошида бепул ўйнанг!

Бепул берилаётган иккинчи ўйин – Sonic Mania эса 2D ретро-платформер ҳисобланади. Уни олиб қўйиш учун мазкур ҳавола ёрдамида виртуал дўкондаги тегишли саҳифага ўтиш лозим.

Юқоридаги ҳар иккала ўйиннинг бепул тарқатилиш муддати 1 июлда тугайди, аммо шунгача уларни ўз ўйин кутубхонангизга қўшиб қўйсангиз, кейин исталган пайт текинга ўйнайверасиз. Айниқса, пойга ўйини – Horizon Chase Turbo дўстлар билан янада қизиқ бўлади; шунинг учун бу хабарни геймер дўстларингизга ҳам етказинг.

ЎҚИНГ: Геймер афсонавий ўйиннинг замонавий ремейкини ясади ва бу жараённи видеода кўрсатиб берди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.