QLED дисплейли Samsung Galaxy Chromebook 2 ноутбуки тақдим қилинди

QLED дисплейли Samsung Galaxy Chromebook 2 ноутбуки тақдим қилинди

Ўтган йилнинг CES кўргазмасида Samsung AMOLED экранга эга илк Chromebook лептопини тақдим қилганди. Бу йил ҳам Samsung янги — QLED экран билан жиҳозланган илк Galaxy Chromebook 2 ноутбукини намойиш қилди.

Chromebook 2 2-таси-1да қурилма бўлиб, унинг 13.3 дюймлик тачскрин дисплейи 1,920х1,080 пиксел ўлчамига эга. HDR дисплей четларини ингичка ҳошиялар ўраб туради. Экранни қўл билан ёки USI Pen стилуси билан ишлатиш мумкин.

...

Chromebook 2 ўтган йилги «ака»сичалик ингичка ва енгил бўлмаса-да, 1.23 кг вазни ва 13.9 мм ўлчами билан анчайин енгил ноутбук ҳисобланади.

Ўтган йилги модель нархи 1,000 доллардан бошланган эди. Chromebook 2 эса бунинг ярим нархига — 550 долларга тенг. Сиз 550 доллар нархга Intel Celeron 5205Uʼли версиясини сотиб олишингиз мумкин. Агар унумдорлик юқорироқ бўлишини хоҳласангиз, 10-авлод Intel Core i3 10110U билан жиҳозланган версиясини ҳам сотиб олсангиз бўлади.

Лептоп 4/8ГБ тезкор, 64/128ГБ доимий хотирага эга. Корпусда microSD карта слоти ҳам бор. 45.5 Вт/соат аккумулятор сизга компьютердан 14 соат фойдаланиш имконини беради.

...

5 Вт лик иккита карнай Smart AMP функциясидан фойдаланди, бу эса овоз 178% баландроқ чиқади деганидир. Видео қўнғироқлар учун эса 720p веб-камера бор. Орқа томондан ёритилувчи клавиатура клавишлари эса кенгроқ бўлиб, бу матн тераётганда хатоликларни камайтиришга ёрдам беради.

Симсиз алоқа борасида, Chrome OS тизимида ишловчи лептоп Wi-Fi 6 (ах 2х2) ва Bluetooth 5.0'лар билан жиҳозланган. Симли алоқалар учун эса иккита USB-C порти, қулоқчин/микрофон тирқиши бор.

Samsung Galaxy Chromebook 2 Fiesta Red ва Mercury Gray рангларида сотилади. Илк сотувлар март ойи охирида АҚШда бошланади.

ЎҚИНГ: Dell янги Latitude 9000, 7000 ва 5000 лептопларини тақдим қилди