«Қоч йўлдан, Redmi!» – энг арзон, тағин NFC ва 120 Гц экранли, квадрокамерали 5G-смартфон сотувга чиқди

  •   DiMaX
  •  3397
  •  29.04.2020 13:09

«Қоч йўлдан, Redmi!» – энг арзон, тағин NFC ва 120 Гц экранли, квадрокамерали 5G-смартфон сотувга чиқди

Ҳозирда энг арзон 5G-смартфон – Redmi K30 бўлиб, Xiaomi уни ўтган йилнинг декабрида тақдим этган. Snapdragon 765G чипсетли бу қурилманинг нархи Хитойда 285 доллардан бошланади.

ЎҚИНГ: MediaTek энг арзон 5G-смартфонлар ва флагманлар учун, жами тўртта 5G-процессор тақдим этяпти

Аммо Redmi брендининг жиддий рақиби – Oppo корпорацияга қарашли Realme компанияси ундан ҳам зўрини тайёрлаган ва Хитойда у бугундан сотила бошлади. Realme X50m 5G русумли мазкур девайс бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватлашидан ташқари, яна бир қатор илғор хусусиятларга эга.

Жумладан, Realme X50m экранида кадр янгиланиш частотаси флагманча – 120 герцлик. Контактсиз тўловлар учун NFC чипи ўрнатилганлиги ҳам унинг муҳим афзалликларидан биридир. Смартфоннинг «электрон юраги» сифатида Snapdragon 765G процессори танланган.

Realme X50m диагоналига 6,57 дюймлик, тасвир аниқлиги эса 1080х2400 пикселлик IPS-экранга эга. Дисплейдаги тирқишга ўрнатилган олд камера эса иккита – 2 ва 16 мегапикселлик датчиклардан иборат. Бош камераси эса ушбу нарх тоифасидаги моделларга мос тарзда 48 + 8 + 2 + 2 мегапикселлик сенсорларни ўз ичига олган. Смартфоннинг бармоқ изи сканери эса корпуснинг ён қиррасига жойланган.

ЎҚИНГ: Исталган Android-смартфоннинг бармоқ изи сканерига тезкор функциялар қўшамиз

Компания бу моделига Liquid Copper Tube Cooling 3.0 совитиш тизимини жорий этган, яна у Dolby Sound ҳамда Hi-Res Audio технологияларини қўллаб-қувватлайди. Realme X50m аккумулятори 4200 мА/соатлик бўлиб, 30 ваттлик асосда тезкор қувватлана олади.

Realme X50m 5G тезкор/ички хотираси ҳажмига кўра икки хил версияда чиқяпти: 6/128 гигабайтлиги 282 долларга тенг нархда сотилса, 8/128 гигабайтлиги учун 325 доллар сўрашяпти.

Айтиш керакки, Xiaomi ҳам қараб тургани йўқ – ундан ҳам арзон Redmi K30i русумли 5G-смартфонни тайёрлаяпти.

ЎҚИНГ: MIUI 12 «супер обой»лари тушадиган смартфонлар рўйхати + «жонли обой»ларни юклаб олиш учун ҳаволалар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.