«Қоч йўлдан, Xiaomi!» – Snapdragon 855 процессорли энг арзон смартфон сотувга чиқди

  •   DiMaX
  •  5057
  •  28.10.2019 14:35

«Қоч йўлдан, Xiaomi!» –  Snapdragon 855 процессорли энг арзон смартфон сотувга чиқди

Xiaomi’нинг асосий рақибларидан бири бўлган хитойлик смартфонсоз яқинда Meizu 16T моделини намойиш этганди. Бу – Qualcomm Snapdragon 855 чипсетига асосланган энг арзон смартфондир.

ЎҚИНГ: Meizu ёки Xiaomi: кимнинг смартфони яхшироқ?

Meizu 16T диагоналига 6,5 дюймлик AMOLED-экран билан жиҳозланган. Full HD+ форматидаги дисплей DCI-P3 ранглар диапазонини тўлиқ қамраб олади ва максимал 600 кд/м2 ёрқинликка эга.

Ушбу моделда дисплейга ўрнатилган Super mTouch бармоқ изи сканери 0,2 сониядаёқ ишлайди. Смартфоннинг «қувват тоши» – 4500 мА/соатлик аккумулятори бўлса 18 ваттлик тезкор қувватлаш технологиясига эга.

Девайснинг аппарат таъминоти асосида Adreno 640 график тезлатгичидан ташқари, HexagonTM 690 сунъий идрок движоги ҳам мавжудлигини таъкидлаб ўтиш ўринли.

ЎҚИНГ: Ўтган ҳафта трендда бўлган топ 10 смартфон (қирқ учинчи ҳафта)

Meizu 16T стереофоник динамикларга ва қулоқчин учун 3,5 миллиметрлик стандарт аудиотирқишга эга. Смартфон қадоқданоқ Android 9.0 Pie базасидаги Flyme 7 интерфейси билан чиқарилган. Лекин ҳозир аллақачон Flyme 8 прошивкасининг бета-тест дастури бошланган.

Қурилманинг бош камераси уч модулли – унга 12, 8 ва 5 мегапикселлик сенсорлар ўрнатилган. Селфилар учун эса 16 мегапикселлик олд камера кўзда тутилган.

Meizu 16T базавий версияда 6 ГБ тезкор ва 128 ГБ ички хотирага эга бўлиб, компания унга атиги 280 доллар нарх белгилаган. 320 доллар эвазига унинг 8/128 гигабайтлигини олиш мумкин. Энг юқори конфигурацияли – 8/256 гигабайтлик Meizu 16T учун эса 350 доллар тўлашга тўғри келади.

Ўзбекистонда эса Meizu компаниясининг аксарият смартфонларини 965 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz’дан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: 1 ноябргача смартфон олишга улгуринг, кейин IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш пулли бўлиб, нархлар ҳам ошади!