Қочоқ мафиозни ўзининг YouTube-канали фош этди

  •   DiMaX
  •  504
  •  30.03.2021 13:20

Қочоқ мафиозни ўзининг YouTube-канали фош этди

Доминикан Республикаси ҳукумати Италия миллий таомлари рецептлари ёритилувчи YouTube каналини яратган қочоқ мафиозни Италияга топширди. Бу тўғрида давлат полицияси маълум қилди, деб ёзмоқда Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: YouTube’да эгизак Мирзаевлар клиплари миллиарддан ортиқ кўрилди (+видео)

Марк Ферен Клод Биар 2014 йилдан бери Реджо-Калабрия жанубий провинциясида «ндрангета» кланларидан бири томонидан ташкил этилган гиёҳванд моддалар савдосига алоқадорлиги учун ҳибсга олиш ордеридан яшириниб юрган. Етти йил ўтгач уни Коста-Рикадан кўчиб ўтган Доминикан Республикасидаги Бока-Чика курортидан топишди.

Қочоқ мафиоз маҳаллий италияликлардан ажралмаган ҳолда тинч ҳаёт кечирган: уни излаётганлар учун арвоҳга айланганди. Биар рафиқаси билан биргаликда YouTube каналини юритган: Италия миллий таомларига бағишланган роликларни жойлашган.

«Унинг Италия миллий таомларига бўлган муҳаббати интернет ва ижтимоий тармоқларда изини топишга, шунингдек, видеода доимо юзсиз тасвирланадиган ошпазни татуировкаси орқали аниқлашга ёрдам берди», — дейилади хабарда.

Интерпол ўтган ҳафта Италия тергов органлари билан ҳамкорликда Биарни ҳибсга олди. Душанба куни жиноятчи қўриқчилар назоратида Миланга учиб кетди.

Эслатиб ўтамиз: YouTube сайтида ҳар ким ҳам ўз каналини очиши мумкин ва бунинг энг осон йўли тўғрисида биз батафсил йўриқнома эълон қилганмиз. Шунингдек, бир йилга чексиз Telegram, YouTube, Tas-IX, қўнғироқлар ёки ижтимоий тармоқлар (Facebook, Instagram, OK, ВКонтакте) олиш усули ҳақидаги хабаримиз билан ҳам танишишни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Коронавирус туфайли Ўзбекистонда умуман кутилмаган ижтимоий тармоқ 1-ўринга чиқди! (+инфографик видео)