Қўл-оёқсиз геймер Fortnite’даги ғалабалари билан Гиннесс рекордлар китобига кирди! (+видео)

  •   DiMaX
  •  530
  •  07.11.2019 15:07

Қўл-оёқсиз геймер Fortnite’даги ғалабалари билан Гиннесс рекордлар китобига кирди! (+видео)

Гиннесснинг рекордлар китобига номи киритилган навбатдаги геймер – Роки Стоутенбург сизу биздан фарқ қилади. Унинг бўйиндан пастки қисми фалажланиб қолган, аммо шунда ҳам Fortnite’да рекорд ўрнатишга муваффақ бўлди!

ЎҚИНГ: Бу актриса аккаунт очибоқ Instagram’ни ишдан чиқарди ва ҳатто Гиннеснинг рекордлар китобига кирди!

Стоутенбург аслида хоккейга, мотопойгаларга ва видеўйинларга қизиқарди, лекин авариядан сўнг унинг танаси шол бўлиб – бўйиндан пастки қисми ишламай қолди. Лекин акаси оғиз ёрдамида бошқаришга мўлжалланган жойстик совға қилгач, Роккининг геймер сифатидаги иккинчи умри бошланди.

«Бу контроллернинг ён найчаси, учта марказий найчаси, аналогли жойстиги ва лаб орқали бошқариладиган переключатели бор. Ўйинда персонажни бошқариш учун шу тўртта найчага пуфлаш, аналогли жойстикни суриш ва лаб переключателини босиш керак», дея тушунтиради Стоутенбург.

Рокки дастлаб бундай бошқаришга кўникиши қийин кечди, лекин машғулотни ташлаб қўймади. Натижада бу йигит янгича жойстикда ишлашни яхши ўзлаштириб олиб, яккалик ўйинлардан жамоавий ўйинларга ҳам ўтди. Ҳаттоки PlayerUnknown's Battlegrounds ва Fortnite сингари «шоҳона ўйин»лардаям ютуқлар қозона бошлади.

Айниқса, унинг Fortnite’даги натижалари ҳайратланарли: 2019 йил март ойи ҳолатига кўра, Стоутенбург нақ 509 та матчда ғалаба қозонган ва битта матчда 11 та «ўлдириш» ишлаб олган. Булар билан у мазкур ўйинда янги рекорд ўрнатиб, Гиннесснинг рекордлар китобига ўз номини муҳрлатган.

ЎҚИНГ: Геймерларнинг севимли қурилмаси: PlayStation 4 тавсифи билан танишинг!

Бундан ташқари, Рокки бошқа геймерлар билан ҳам фаол алоқада бўлиб келмоқда – бунда унга компьютер ўйинларига ихтисослашган Twitch видеостриминг сервиси ёрдам беради. «Twitch’нинг бир бўлаги бўлиш жуда мароқли. У ерда дўстлар кўп ва ҳеч қачон ёлғиз ўйнамайсиз – ҳамиша бирга ўйнайдиган ёки гурунглашадиган кимдир бўлади. Twitch – чиндан ҳам яхши ҳамжамият», – деган Роки.

Қойил қолмасдан илож йўқ – қўл-оёқсиз ҳолда, фақат лаблари ёрдамидагина Fortnite ўйнаб, Гиннесс рекордлар китобига киришнинг ўзи бўладими ахир!

Дарвоқе, Terashop.uz интернет-дўконимизда ўйин приставкаларининг ҳар хил моделларини 2 870 000 сўмдан бошланган нархларда харид қилиш, турли ўйин контроллерларини эса атиги 277 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Терминатор»даги роботнинг бош суяги қўшилган Xbox One X чиқди, уни сиз ҳам текинга олишингиз мумкин!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!