Қўлга олинган хакер университетнинг... қоровули бўлиб чиқди!

  •   DiMaX
  •  1980
  •  03.10.2019 14:13

Қўлга олинган хакер университетнинг... қоровули бўлиб чиқди!

Дастурлашни билган ҳар қандай киши, лоақал бир марта бўлса-да, хакерликка ҳам қизиқиб кўрса керак. Шунингдек, ғаразли мақсадларни кўзда тутмайдиган «оқ хакерлик» тушунчаси ҳам борки, уни ўрганиш учун 6 та энг яхши ресурс ҳақида мақола чиқарганмиз.

ЎҚИНГ: БУНАҚАСИ БЎЛМАГАН: «оқ хакер» Цукербергнинг Facebook-саҳифасини шу тармоқдаги жонли эфирда бузиб ташлашга сўз берди!

Лекин хакерликда айбланаётган Новосибирск давлат аграр университети ходими у ерда бирор дастурчи ёки профессор эмас, балки... оддийгина қоровул бўлиб ишлайди! Ҳа, 31 ёшли қўриқчи зиёнкор дастурлар ёрдамида ўйин платформалари фойдаланувчиларининг логин ва паролларини ўғирлашда айбланмоқда.

Новосибирск шаҳри Октябрь тумани судида кўрилаётган жиноят ишининг айбловига кўра, қоровул Steam, Rockstar Games, Electronic Arts ва бошқа сервислар фойдаланувчиларининг аккаунтлари учун логин ва паролларни танлаб берувчи дастурларни университет биносида ўз компьютерига юклаб олган. Кейин эса логин-паролларни ўғирлаб, уларни сотувга қўйган.

ЎҚИНГ: Самарқандда 60 яшар кибер жиноятчига ҳукм ўқилди (+видео)

Бузиб кирилган аккаунтларнинг сони аниқ эмас, аммо 2018 йилнинг июнидан то 2019 йилнинг январига қадар қўриқчининг банк ҳисобига уч марта, умумий миқдорда 1,7 минг рубль миқдорида пул тушган, сўнг хакер уларни банк картасига ўтказиб олган.

Қоровулни IP-манзили асосида Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) ходимлари ушлашган. Суд ҳужжатларига кўра, унга РФ жиноят кодексининг 273-моддаси 2-бандида кўзда тутилган – зиёнкор компьютер дастурларидан фойдаланиш айби қўйилган ва у ўз айбини тўлиғича бўйнига олган. Ҳозирда суд мазкур ҳолат бўйича иш олиб бормоқда, ҳали ҳукм ўқилгани йўқ.

Дарвоқе, аввалроқ Миллий хавфсизлик агентлиги вакили АҚШнинг тўртта мамлакат хакерларидан қўрқишини айтган эди, ўшалар ҳали бирор фаррош бўлиб чиқса ҳам ажабмас...

ЎҚИНГ: Хакерликни бошлаш учун 5 та китоб

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.