Қўнғироқлашиш учун энди смартфонларга уяли алоқа ҳам, интернет ҳам керак бўлмайди!

  •   DiMaX
  •  1689
  •  26.06.2019 18:15

Қўнғироқлашиш учун энди смартфонларга уяли алоқа ҳам, интернет ҳам керак бўлмайди!

 Oppo компанияси кейинги пайтларда жуда фаоллашиб бораётгани маълум. Бугуннинг ўзида у экраности камерали смартфондан ташқари, MeshTalk номли янгича технологияни ҳам тақдим этди.

ЎҚИНГ: «Жонли» видео ва суратлар: Экраности камерали биринчи смартфонни томоша қилинг!

Содда қилиб айтганда, MeshTalk технологияси уяли алоқасиз ва интернетсиз ҳам қўнғироқлашиш ва хабар ёзишиш имконини беради. Бу – марказлаштирилмаган тизим (децентрализованная система) бўлиб, абонентлар унда Wi-Fi, Bluetooth ва уяли алоқа станциялари кўмагисиз ҳам овозли ва матнли мулоқот қила олишади!

MeshTalk технологияси фақат Oppo смартфонларидагина ишлайди: битта қурилма иккинчиси билан радиочастоталар воситасида тўғридан-тўғри боғланади. Бу худди рациянинг ишлаш принципига ўхшаш, фақат MeshTalk амал қилиш радиуси 3 километргача боради. Oppo таъкидлашича, ушбу технология тежамкор ҳам: алоқа модули ёқиқ ҳолидаги смартфон кутиш режимида уч кунгача ишлай олади.

Oppo вакилларининг сўзларига кўра, MeshTalk уяли алоқа ва мобил интернет бўлмаган жойларда қўлланиши мумкин. Шунингдек, абонентлар орасида махфий мулоқотлар учун ҳам унинг аҳамияти катта. Бироқ мазкур технология Oppo смартфонларига қачон татбиқ этилиши ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Яқин йилларда инсоният Интернетсиз қолиши мумкин

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!