«Қора бева» ҳамда Xiaomi флагмани бир-бирини реклама қилади (+видео)

  •   DiMaX
  •  615
  •  08.07.2021 11:43

«Қора бева» ҳамда Xiaomi флагмани бир-бирини реклама қилади (+видео)

Янги жангари фильм – «Қора бева» («Black Widow») премьераси арафасида Xiaomi компанияси Marvel Studios билан ҳамкорликда реклама кампаниясини ишга туширди. Эълон қилинишича, Xiaomi Mi 11 флагмани мазкур фильмнинг расмий смартфони бўляпти.

ЎҚИНГ: Машҳур видеоўйин асосидаги фильм хитга айланиб, бир ҳафтадаёқ ўзини қоплади! (+трейлер)

Реклама кампания бир вақтнинг ўзида Европанинг еттита мамлакатида олиб борилмоқда. «Қора бева» фильмининг премьераси эса 9 июль – жума кунига тайинланган.

Мазкур ҳамкорлик доирасида янги трейлер ҳам эълон қилинди – унда Xiaomi Mi 11 флагманининг ўзига хос хусусиятлари фильмдан олинган парчалар билан бирга акс эттирилган:

Эслатиб ўтамиз, «Хитойча Apple» яқиндагина Xiaomi Studios номли ўз иностудиясини очган ва унда сиз ҳам режиссёрга айланишингиз мумкин.

Биз аввал «Оушеннинг 11 дўсти» фильмининг режиссёри Reddit камерасидан воз кечиб, мана бу смартфонда кино олаётгани ҳақида ёзган эдик. Шунингдек, Apple бадий фильмларда маълум тоифа кишиларнинг iPhone ишлатишини қатъиян тақиқлагани ҳам қизиқ. Фантастик филмлардан кириб келган тўққизта технология, шунингдек, видеоўйинларга кўчган машҳур фантастик кинолар ҳақидаги маълумотларга ҳам назар солишни тавсия этамиз.

ЎҚИНГ: Ёмғир, туёқ товуши ва суюк металл: Кинода овоз қандай яратилади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!