Қора энергияни 5000 та робот ўрганади

  •   Saroy
  •  613
  •  30.10.2018 12:36

Қора энергияни 5000 та робот ўрганади

Оламнинг уч ўлчамли харитасини тузиш ва қора энергиянинг аҳамиятини аниқлаш учун АҚШда ноёб ускуна яратилмоқда.

DESi (Dark Energy Spectroscopic instrument) лойиҳаси — галактика спектрини ўлчаш,  қора энергияни ўрганиш ва оламнинг уч ўлчамли харитасини тузиш мақсадида беш йилга мўлжалланган миссия ҳисобланади. Ушбу мақсад учун атай Массачусет технологиялар  институтида ноёб ускуна яратилмоқда. У битта фокал текисликка жойлаштирилган 5000 та роботлаштирилган локаторлардан иборат бўлади. Ушбу робот-локаторлар маълумотларни10 та кенгполосали спектрографларнинг биридан узатади.

ЎҚИНГ: Коинот ҳамма учун: АҚШ Миллий ифтихори саналган аппарат Европада ишланган бўлиб чиқди

DESi лойиҳасидан кўзланган мақсад, қора энергиянинг табиатини ҳамда  унинг олам кенгайишига таъсирини тушунишдан иборат. Тадқиқот давомида юлдузлар ва квазарларнинг шаклланиши давридаги олам бўйлаб тарқалиб юрган товуш тўлқинлари ҳам ўрганилади.

DESi ускунаси галактикани ўрганишдаги энг қудратли восита ҳисобланади. Олам харитасини тузиш бўйича миссия ниҳоясига етгач, ускунадан нейтронлар массасини ўлчашда фойдаланиш кўзда тутилмоқда.

ЎҚИНГ: Коинот шахтёрлари: АҚШда янги касб пайдо бўлмоқда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.