Қора туйнукдаги одам ёки коинотнинг ҳали очилмаган жумбоқлари

  •   Saroy
  •  5414
  •  22.08.2018 15:08

Қора туйнукдаги одам ёки коинотнинг ҳали очилмаган жумбоқлари

Ишонасизми, инсоният ҳали коинотнинг атиги бир фоизини ҳам ўргана олгани йўқ. Ҳатто, шу  бир фоизда ҳам кўп тушунмовчиликлар бор... Масалан, митти галактикада водород нега йўқ, нима учун ойнинг икки томони бир бирига ўхшамайди? Бу саволларга яқиндагина жавоб топилди. Лекин жавобини кутаётган саволлар ҳали ҳам коинот қадар.

Олам қандай пайдо бўлган?

Оламнинг яралишини ҳали ҳеч бир илмий назария тушунтириб беролгани йўқ. Ҳатто ўша машҳур Катта портлаш ҳам аниқ жавобни бермади. Назария бўйича вақт ва макон бир вақтда пайдо бўлиши лозим эди, бироқ бу қандай портлаш бўлган, у қандай содир бўлган ва уни қандай куч пайдо қилган? Бу саволларга ҳали биз жавоб топа олганимиз йўқ. Инсоният ҳали ҳам квантли гравитациянинг нозик томонларини охиригача тушиниб етгани йўқ.

ЎҚИНГ:Астрофизиклар коинотда сирли сигнални пайқашди

Ҳозиргача инсоният зарраларнинг ўзаро ҳаракати физикасини тўлиғича билмайди. Уни билиш учун бизга иккинчи Эйнштейн керак, лекин у қачон пайдо бўлади, билмаймиз.

Олимларда бошқа фаразлар ҳам бор. Масалан, суперструн назарияси. Уни бармоқларда исботлаб ташлаш қийин албатта, аммо шуни билиш лозимки, унга биноан, дунё 11 қатламли макан ва ушбу барча ўлчамлар бранлар деб аталади. Улар вақти-вақти билан ўзаро тўқнашади. Ўшанда Катта портлаш юз беради ва янги Олам пайдо бўлади.

Қора материя нима?

Олимларнинг аниқлашича, Оламдаги  25 фоиз материя, бу қора материя. Аммо бу ўзи нима,  деган саволга ҳеч ким охиригача жавоб беролмади. У қандай кўринишда? Буни ҳеч ким тасаввур ҳам қилолмайди, чунки у қандай элементар зарралардан таркиб топганини билмаймиз. Ушбу зарралар ёруғлик билан ўзаро бирга, биз биладиган протонлар, нейтронлар ёки электронларга қараганда,  умуман бошқача  ҳаракат қилади. Ҳатто Катта адронли коллайдер ҳам ушбу саволга жавоб топиб бера олмади.

Қора материя ҳақида билганларимиз атиги шу бўлади, жумладан: у электромагнит нурланиш таратмайди ва улар билан тўғридан тўғри бирга ҳаракатда ҳам бўлмайди. Хуш шундай экан, уни қандай кузатиш мумкин? Олимларнинг умид қилишича, бунга  гравитацион тўлқинлар детектори ёрдам бериши керак. Аммо бу ҳам нотўғри.

Умуман олганда, қора материяни билиш шартмикан? Биринчидан, у биз яшаётган оламнинг жуда катта қисмини эгаллаган, демак унинг жуда муҳим вазифаси бор. Қора материяни ўрганиш гравитацияни, юлдузлар ҳаракатини ва галактикани тушинишга ёрдам беради.

Агар биз, қандай қилиб антиматерия материя билан ўзаро ҳаракат қилишини билиб олсак,  оламнинг яралишини билишнинг яна бир калитини қўлга киритган бўлардик. Эҳтимол, ўшанда биз Катта портлаш назариясини инкор этармиз, худди бир вақтлар савуқ Олам моделини инкор этгани каби, дейди коинотшунослар.

Қора энергия — бу ҳам қора материями?

Демак қора материя оламнинг 25 фоизини ташкил этса, бизга одат бўлган оддий материя 5 фоизни ташкил этади. Шундай экан, қолган бўшлиқ нима билан тўлдирилган? Олимларнинг фикрича, айнан қора энергия билан тўлдирилган. У қора материядан фарқли улароқ, у жисмни тортмайди, балки итаради. Қора энергия —  бу шундай антигравитациядир.

ЎҚИНГ:АҚШ самовий қуролланиш пойгасига старт бермоқда

Қора энергиянинг мавжудлиги ҳали исботланмаган. Ушбу гипотетик масала оламнинг кенгайишини тушунтириб бериши учун олам моделини илгари сурганди: Айнан қора энергия маконни “бир-биридан итараяпти”. Айрим олимларнинг фикрича, қора энергия умуман йўқ нарса, у мавжуд эмас.

Тўққизинчи сайёра ҳақидаги гап-сўзлар?

Олимларнинг таъкидлашича, Қуёш тизимида яна бир тўққизинчи улкан сайёра мавжуд. У тахминан Плутон орқасида жойлашган ва оғирлиги Ер сайёрасидан 10 марта оғир. Тадқиқотчилар унинг мавжудлигини исботлаш учун бир нечта далиллар келтирадилар. Далиллардан бири, айрим осмон жисмлари ўзини худди Қуёш атрофини айланаётган қандайдир гигант таъсири остида тургандек тутишидир. Дарвоқе, у 10 минг йилда бир бор айланиб олади.

Ушбу сирли осмон жисмини аниқлашнинг ҳозирча имкони топилмади. Бунга сабаб, эҳтимол унинг совуқ юзаси жуда кам нур таратганидадир, шу боис уни фақат жуда яқиндан кўриш мумкин.

Ердан бошқа жойда ҳам онгли ҳаёт бормикан?

Нима учун, инсоният пайдо бўлганига миллион йиллар бўлса ҳам, ҳеч биримиз ердан бошқа тараққий этган цивилизация вакилини учратмадик, ҳеч бўлмаганда, улар билан учрашиш мумкинлиги ҳақида ишончлироқ далил келтира олмадик? Назария кўп.

Буюк саралаш гипотезаси мавжуд. Унга биноан, ҳар бир цивилизациянинг ривожланишида бурилиш онлари бўлади, ушбу бурилиш цивилизацияни  ёки ҳалок қилади, ёки аввалги ибтидоий даражасига қайтаради. Шундай экан, битта цивилизация бошқа узоқ қўшнилари билан алоқа ўрнатиш даражасигача ривожланиб боролмайди. Эҳтимол, ўзга сайёраликлар аллақачон Ерда бўлгандир ва у вақтда ерда одомзот ҳали пайдо бўлмагандир. Улар динозаврлар билан кўришгандир... Ҳозир эса биз шу ердамиз, яшаяпмиз, ревожланаяпмиз, келгиндиларни эса ўзларининг сайёрасида қандайдир глобал ҳалокат нобуд қилгандир.

ЎҚИНГ:Ўзга сайёраликлар: бизку уларни топа олмаяпмиз, улар бизни қидиряптими?

Бошқача гипотеза. Ўзга сайёралар цивилизацияси шу қадар юқори даражада ривожланганки, натижада лазер орқали нур таратиб, ўзларининг сайёрасини бегона кўзлардан яшириб қўйгандир. Бундай назария коинотнинг бошқа бир жумбоғини ҳам тушинишга ёрдам беради, бу войди (бўшлиқ). Бу, коинотнинг галактикалар бўлмаган ҳудудлари. Эҳтимол, амалда улар ўша жойда бордир, лекин биз уларни кўрмаётгандирмиз.

Кимлардир келгиндилар шу ерда, улар аллақачон сайёрамизни эгаллаб олган ва муҳим одамларнинг ақлини назорат қилиб турибди, улар сайёрамизни бошқармоқда, деб ҳисоблайдилар.  Умуман олганда, ҳатто биз ўзга сайёралик билан туқнаш келган тақдиримизда ҳам, уларни англай олармидик? Ким билади, улар қандай кўринишда? Эҳтимол ўзга сайёралик қандайдир бир газ булутчасидир, шовқин ёки ҳид бўлар ва биз уларни билиш имконига эга эмасдирмиз, улар билан алоқага киришни ҳам билмасмиз.

Энг оддий ва кулгили вариянт: Келгиндилар биз билан мутлақо қизиқмас ва бемалол ўз ишлари билан банддир.

Қора туйнукка тушиб қолсак нима бўлади?

Қора туйнук нима? Буни тушунтириш учун, олимлар турлича фаразларни ўйлаб топмоқдалар: Баъзан ўзининг оғирлиги билан материяни босиб турган оғир  зулдирни кўрсатади, баъзида киноя билан юмшоқ, оёқ ботиб кетадиган қумни мисол келтиради, баъзан эса қоғозни тенг иккига буклаб, унда тешик ҳосил қилади... Биз биламизки, ўзининг улкан оғирлиги туфайли қора туйнук чанг юткич тамойилида ишлайди. Лекин унинг ичидаги объектлар билан нима юз беради, буни эса билмаймиз. Яна нима дейишимиз мумкин, ҳатто қора туйнук қандай кўринишда эканлигини ҳам билмаймизку?

Қолаверса,  астрофизикларнинг маълум қилишича, бу йил ниҳоят,  Event Horizon Telescope  телескоплари тармоқлари орқали  қора туйнук тасвирини олишга муваффақ бўламиз.

Тасаввур қилайликчи, бирор-бир шуринг қурғур қора туйнукга тушиб қолди, деб. Астрофизикларнинг фикрича, унинг яшаб қолишига имконияти йўқ. Оқим кучи уни ё парчалаб ташлайди,  ёки худди кир ювгич машинаси каби айлантириб, сиқиб ташлайди. Ҳар қандай шароитда ҳам яхшилик билан тугамайди.

Мультиолам мавжудми?

Мультиолам ғоясини илгари сурадиганларнинг таъкидлашича, биз мансуб бўлган оламдан ташқари, яна кўплаб оламлар мавжуд. Бу ғоя муқобил, ёки параллел дунё ҳақида. Демак бу, ўта нореал нарса, аммо ушбу назарияни ҳам тасдиқлайдиган далиллар мавжуд.

Америкалик физик Хью Эвереттнинг фикрича, квант механикаси қонунига асосан, барча эҳтимолий ҳодисалар амалга ошиши керак, ҳатто у бизнинг оламимизда бўлмаса, бошқа бир оламда бўлса ҳам. Яъни ҳар бир ҳодиса яна чексиз шохобчаларини пайдо қилади ва натижада Мультикоинот юзага келади.

ЎҚИНГ:Хитой қоронғу материяни ўрганиш учун фазога телескоп чиқарди

Аммо унитмаслик керакки, олам узлуксиз кенгайиб боради — буни яна, абадий инфляция ҳам деб аташади. Маконнинг бирор-бир қисмида инфляция томом бўлдими, демак у ерда Катта портлаш юз беради ва янги олам пайдо бўлади. Айрим ақли ғовлаганлар эса, ҳатто буни рақамлар билан асосламоқчи ҳам бўлишади.

Умуман олганда, Мультиолам ҳозирча бор йўғи назарий модель ҳисобланади.

Оламнинг адоғи борми, у бир куни тамом бўладими?

Катта қарсиллаш тарафдорларининг фикрича, бир кун келиб, миллионлаб йиллар ўтгандан сўнг, Оламнинг кенгайиши торайиш жараёни билан алмашинади. Ўшанда у барча, галактикалар ва сайёралар билан бирга битта нуқтага айланади, натижада ёввойи қарсиллаш билан бир-бирига аралашиб кетади. Қисқаси, Катта портлашнинг акси юз беради.

Эҳтимол, оламни иссиқлик ажали кутаётгандир. Буни термодинамиканинг иккинчи қонуни ёрдамида тушунтириш мумкин. Яъни, натижада ҳамма энергия иссиқлик энергиясига айланиб, Оламнинг барча кенгликларида бир хил иссиқ бўлади ва термодинамик жараёнлар томом бўлади. Юлдузлар ҳалок бўлади, материя эса парчаланиб кетади.

Яна иккита ижобий фаразлар ҳам мавжуд. Улар: Катта диққатбозлик, зерикиш назарияси ва  Катта Плато назарияси. Биринчи назарияга кўра, Оламнинг кенгайиши абадий давом этади. Иккинчи назарияга кўра эса, бир куни кенгайиш шунчаки тўхтайди ва ўшанда бизни турган жойимизда абадий депсиниш кутади. Бу ҳам унчалик ёмон келажак эмас, дейди олимлар.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!