Қўш экранли мобил қурилмалар учун Windows Core OS тизими тайёрланяпти

  •   DiMaX
  •  1039
  •  17.09.2019 16:54

Қўш экранли мобил қурилмалар учун Windows Core OS тизими тайёрланяпти

Бундан икки йиллар аввал Microsoft компанияси Windows Core OS номли янги операцион тизим устида ишлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Энди эса буни расман тасдиқловчи ишончли далиллар пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: «Учиб» ишловчи Windows Lite (ёки Lite OS) операцион тизими қачон чиқади?

Windows 10 янгиланишларидан бирига тегишли Microsoft расмий ҳужжатлари ичида Windows Core OS тилга олиб ўтилгани маълум бўлди. Қизиғи – қуйидаги ёзувлар ушбу ҳужжатга жорий йилнинг 19 апрелида қўшилган бўлса-да, уни эндигина кўриб қолишибди.

Тахминларга кўра, Windows Core OS тизими янги турдаги қурилмалар – иккита экранли мобил шахсий компьютерларга мўлжалланган. Microsoft шунга ўхшаш гаджетини келаси ойдаёқ тақдим этиши айтилаётир.

ЎҚИНГ: Билл Гейтс ўзининг Microsoft раҳбари сифатидаги энг катта хатосини тан олди