Қўш камерали арзон смартфон: Redmi 8 тақдимот кунини Xiaomi расман эълон қилди!

  •   DiMaX
  •  2328
  •  03.10.2019 16:15

Қўш камерали арзон смартфон: Redmi 8 тақдимот кунини Xiaomi расман эълон қилди!

«Хитойча Apple» юз доллардан ҳам арзон Redmi 8A қурилмасини сентябрнинг охирида намойиш этган эди. Мазкур модел 39-ҳафтада трендда бўлган ўнта смартфон рўйхатига кирди, шунингдек, унинг Pro версияси чиқиши хусусида хабар тарқалди.

ЎҚИНГ: РАСМАН: MIUI 11 барқарор прошивкаси қайси Xiaomi смартфонларига қачон етиб келади?

Энди эса Xiaomi яна битта смартфони кенг жамоатчиликка кўрсатиладиган кунни ҳам айтди. Компаниянинг Ҳиндистон бўлими раҳбари Ману Кумар Жайн (Manu Kumar Jain) бугун – 3 октябрь куни бу ҳақда Twitter’да пост қолдирди:

Унга кўра, кейинги ҳафтада – 9 октябрь санасида Xiaomi яна битта янги смартфонни намойиш қилади. Гарчи постда унинг модели айтилмаган эса-да, оддий Redmi 8 бўлиши эҳтимоли юқори. Расмга кўра, бу девайс қўшалоқ камерага ва сиғимдор аккумуляторга эга.

ЎҚИНГ: Кўплаб Xiaomi смартфонлари эгаларини бир имкониятдан маҳрум этишди

Шу пайтгача сизиб чиққан маълумотларга қарасак, Redmi 8 қора ва қизил ранглардаги пластик корпусда тақдим қилинади. Орқа панелида бармоқ изи сканери ҳамда 12 + 2 мегапикселлик жуфт камера жойлашган. Смартфонни яна 2.0 ГГц.лик такт частотасида ишловчи процессор ҳамда тасвир аниқлиги HD+ форматида бўлган, 6.21 дюймлик экран билан ҳам жиҳозлашади.

Redmi 8 аккумуляторининг ток сиғими 4000-4500 мА/соатлик бўлиши кутилмоқда. Кузатувчилар унинг нархи 140 АҚШ долларидан кам бўлишини айтишаётир. Ҳозиргача глобал савдога чиқарилган аксарият Xiaomi телефонларини эса 610 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz интернет дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Жойни бўшат, Xiaomi! Бозорга янги қирол келяпти!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!