Қўш камерали, ҳамёнбоп Mi 6X рўйхатга олинди

Қўш камерали, ҳамёнбоп Mi 6X рўйхатга олинди

Февралда Xiaomi томонидан Xiaomi Redmi Note 5 Pro смартфони тақдим қилинган эди. Хитойда бир ҳафта аввал сотувга чиққан у модел айни дамда муваффақиятли сотилмоқда ва ҳозирча танқис. Компания эса смартфон дўконларини янада қизиқарли навбатдаги мобил алоқа воситаси билан тўлдириш ҳаракатида юрибди. Xiaomi Redmi Note 5 Pro моделининг такомиллашган талқини Xiaomi Mi 6X деб номланади.

Бугун Хитойнинг Телекоммуникация технологиялари соҳасида гувоҳнома бурувчи TENAA ташкилоти базасида Xiaomi Mi 6X телефонига оид маълумотлар акс этди. Унда смартфоннинг бир қатор жиҳатлари, хусусан қўш сенсорли бош камераси, ромдан холи экрани ҳамда самарадор ишлайдиган процессори ҳақида маълумот келтирилган.

Суратларга кўра, Xiaomi Mi 6X кўринишидан Redmi Note 5 Pro моделини эслатиб юборса ҳам, бир оз фарқланади. Xiaomi Mi 6X учун ўрнатилган бош камера сенсорлари бир оз каттароқ.

Xiaomi Mi 6X смартфонидаги 5,99 дюймли IPS-экран сиғими 2160 га 1080 пикселли (FHD+) бўлади. Бу экран ҳам замонавий кўринишда, яъни 18:9 ўлчамида ишланади. Экран диагонали кичикроқ, яъни 5,99 дюймли бўлгани ҳисобига, смартфон анча ихчам кўринади.

Xiaomi Mi 6X смартфони аппарат таъминоти учун фирманинг ўзи ишлаб чиқарган 8 ядроли Surge S2 процессори масъул бўлади. Xiaomi Mi 6X модели 4 гигабайтли тезкор ҳамда 64 гигабайтли доимий хотирага эга бўлади.

Бош камерага 2 та 12 мегапиксел аниқлигидаги камера модуллари ҳамда 8 мегапиксел аниқлигидаги камера ўрнатилади. Телефонда, шунингдек универсал USB Type-C порти бўлиб, унинг ёрдамида девайснинг 2910 мА соат сиғимли аккумуляторини тезкор қувватлаш мумкин.

Xiaomi Mi 6X қадоқдаёқ Android 8.1 Oreo'нинг ўзлаштирилган MIUI 9 прошивкасида ишлайди. Смартфоннинг 283 АҚШ долларидан сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.