Қўш сенсорли Lenovo K8 Plus смартфони тақдим қилинди

Қўш сенсорли Lenovo K8 Plus смартфони тақдим қилинди

Lenovo компанияси бугун "K8" туркумига кирувчи Lenovo K8 Plus смартфонини намойиш қилди. Смартфон кўринишидан йил бошида тақдим қилинган K8 Note телефонига ўхшаб кетади.

"Ақлли телефон" туркумнинг бошқа вакилларидан бош камерасидаги 13 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли ёрдамчи сенсорлари билан ажралиб туради. Селфи камерага 5 линзали, 8 мегапикселли сенсор танланган, шунингдек фотоқноқ ўрнатилган. 

Бош камерада орқа ва ёнларни ғира-шира қилиб олиш, олд камера эса кенг бурчак остида, "Pro Mode", "Beautify Mode" каби бугун талаб юқори бўлган режимларда суратга олиш имконияти мавжуд. Ҳар учала сенсорнинг ёруғлик линзаси f/2.0 ҳажмли.

K8 Plus металл корпусга эга бўлган. Унинг 5.2 дюймли full-HD экрани IPS матрицали. Экран виртуал воқелик видеоларини ҳам қўллаб-қувватлайди. Смартфон Android 7.1.1 Nougat операцион тизимида фаолият кўрсатади. Бу тизимнинг ўзига хосликларидан бири экранни кўп қисмга бўлиб, турли иловалардан фойдаланишдир. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, гаджетни тез орада янада инновацион Android 8.0 Oreo операцион тизимига янгилаш мумкин бўлади.  

Lenovo K8 Plus 8 ядроли, частота тезлиги 2.6 Ггц бўлган MediaTek Helio P25 чипсети билан таъминланган. Бу процессор 16 нанометрли технологик жараёнда фаолият кўрсатади.

Девайс 3 ГБ тезкор ва 32 ГБ доимий хотирага, 128 гигабайтли хотира картасини ўқийдиган microSD бўлмачасига эга бўлган. Аҳамиятли жиҳати шундаки, 2 та сим-карта ва хотира картаси учун алоҳида 3 та бўлмача ажратилган.

K-туркумидаги бошқа смартфонлар каби, K8 Plus ҳам Dolby Atmos овоз технологияси, корпуснинг чап ёнидаги "Music Key" мусиқа тугмаси билан ўзига хос. K8 Plus қуввати учун ток сиғими 4000 мА соат бўлган аккумулятор масъул бўлган. Бу унда 13 соат интернетдан фойдаланиш, 100 соат мусиқа тинглашга етади.

Lenovo K8 Plus'нинг энг арзон талқини (3/32 Гб) шу ойда 170 АҚШ долларидан сотувга чиқарилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!