Қўшни давлатдаги ташкилот влогерларни ўз назоратига олмоқчи!

Қўшни давлатдаги ташкилот влогерларни ўз назоратига олмоқчи!

“Тожикфильм” "Youtube"га видеоролик жойлаган ҳар бир тожикистонлик видеоблогер ўзидан рухсат олиши кераклигини айтмоқда. Бу ҳақда Minbar.uz сайти хабар бермоқда.

“Тожикфильм” раҳбарияти "Youtube"га тожик видеоблогерлари роликларини уларнинг рухсатисиз қабул қилмасликни сўраб расман мурожаат қилган.

ЎҚИНГ: YouTube’нинг пулли функциясидан Telegram орқали бепул ва рекламасиз фойдаланса бўлар экан!

 “Тожикфильм” расмийларидан бирининг айтишича, айрим тожик видеоблогерлари қўяётган роликлар мазмуни жуда уятли.

Видеоблогерлар эса обуначиларига қизиқ роликларнигина қўйишларини айтишади.

  • “Тожикфильм” мудири Носир Раҳмон ўтган ҳафтада Тожикистон қонунларига кўра республикада ишлаб чиқарилаётган ҳар бир видео ва аудио материаллар учун
  • “Тожикфильм”дан рухсат олиш кераклигини айтган. Раҳмоннинг сўзларига кўра у видеоблогерлар фаолиятидан эмас, улар тарқатаётган материалларнинг сифати пастлигидан норози.

 Ўзбекистонда ҳам шунга ўхшашроқ амалиёт мавжуд. 2017 йилдан бошлаб ўзбекистонлик хонандалар клипларини "Youтube"га жойлаштириш учун ҳам "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси қошида ташкил этилган бадиий кенгаш рухсатини олиши керак.

Ўша пайтда "Ўзбекконцерт" қошидаги концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган Одилжон Абдуқаҳҳоров (айни пайтда "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси раҳбари) буни хонандалар бачкана клиплар яратаётгани билан изоҳлаган.

ЎҚИНГ: Тошкент шаҳар ИИББ машҳурликка интилган «блогер»лар фаолиятига чек қўйди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!