Қўшни мамлакатдаги 3 миллион Facebook фойдаланувчисининг шахсий маълумотлари тарқалиб кетди

  •   DiMaX
  •  204
  •  06.04.2021 14:47

Қўшни мамлакатдаги 3 миллион Facebook фойдаланувчисининг шахсий маълумотлари тарқалиб кетди

Энг йирик ижтимоий тармоқ – Facebook платформасидан фойдаланган 3 миллион нафар қозоғистонликнинг шахсига оид маълумотлар интернетда тарқалиб кетган. Бу ҳақдаги хабарларга расмий изоҳ берилди, дея маълум қилди Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: Facebook фойдаланувчилари маълумотлари билан бирга, Марк Цукербергнинг телефон рақами ҳам тарқалиб кетди!

Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Багдат Мусиннинг таъкидлашича, Қозоғистонда Facebook ижтимоий тармоғидаги техник муаммолардан хабардор бўлиш имкони мавжуд эмас.

«Одамлар рўйхатдан ўтишда «Ок» тугмачасини босади, холос, аслида у ҳеч қандай эътирози йўқлиги ҳақида шартномага рози бўлади. Ҳеч ким бу шартномани ўқимайди, шу сабабли бу нарса фақат Facebook’нинг ўзигагина аён», – дейди вазир.

Багдат Мусин қозоғистонликларга шахсий маълумотларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирмасликни тавсия қилган.

ЎҚИНГ: Бир йилга чексиз Telegram, YouTube, Tas-IX, қўнғироқлар ёки ижтимоий тармоқлар керакми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.