«Қотиб» ишлаётган iPhone ёки iPad тезкор хотирасини тозалашнинг энг оддий ва самарали усули

  •   DiMaX
  •  1743
  •  01.04.2019 16:56

«Қотиб» ишлаётган iPhone ёки iPad тезкор хотирасини тозалашнинг энг оддий ва самарали усули

Apple девайслари одатда яхши ишлайди, аммо улар ҳам баъзида «оғирлашиб» қолиши кузатилади. Шундай вазиятларда кўпинча айфон ёки айпадни ўчириб-ёқиш орқали муаммодан қутуламиз.

ЎҚИНГ: iPhone қотиб қолса, уни мажбуран ўчириб-ёқишни биласизми?

Мобил қурилмаларнинг секинлашиб қолишига аксарият ҳолларда тезкор хотиранинг ўта банд қилиб ташланганлиги сабабчи бўлади. Буни бартараф этиш учун эса iPhone ёки iPad’ни ўчириб-ёқиш шарт эмас, балки тезкор хотирани тозалаш ҳам кифоя.

Бунинг эса осонгина йўли бор (фақат мазкур усул iPhone X моделида ишламайди) ва у қуйидагича:

1-қадам: iPhone ёки iPad’ни блокировкадан чиқарасиз.

2-қадам: Девайсни ўчириш-ёқиш тугмачасини босиб, токи «Ўчириш» – «Выключить» слайдери чиққунича қўйиб юбормасдан ушлаб турасиз.

3-қадам: Қурилманинг «Уйга» тугмачасини босиб, 5-20 сония давомида, аниқроғи – яна тизим экранига чиқиб қолгунча қўйиб юбормай турасиз. Бунда «Ўчириш» слайдерига тегинмайсиз.

Бўлди – энди «тишланган олмали» гаджетингиз яна тезлашиб ишлайверади!

ЎҚИНГ: iPhone’лар ҳам арзонлашди – Terashop.uz’даги нархлари билан танишинг! (2019 йил 27 март)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!