«Қотилнинг қайтиши»: Lenovo тақдимотга таклиф этмоқда

  •   Saroy
  •  643
  •  08.10.2018 13:19

«Қотилнинг қайтиши»: Lenovo тақдимотга таклиф этмоқда

Lenovo компанияси ўзининг смартфонлар  “коллекцияси”ни янги модел билан тўлдиришга тайёрланмоқда. Ҳатто тақдимот сана ҳам эълон қилинди, фақат унда қандай модел намойиш қилинишини Lenovo вакиллари ҳозирча айтмаяпти.

Реклама постерларига кўра, тақдимот 16 октябрда бўлиб ўтади. Унда смартфон ясси қирраси, атрофи юпқа металл ром ва бошқариш тугмачалари билан тасвирланган. У қандай модел ва тавсифи қандай бўлади, булар ҳақида ҳам маълумот йўқ.

Постерда шундай сўзлар акс этган: «Қотил қайтмоқда». Чамаси,  Lenovo ҳам бошқа компанияларнинг “қотил флагманлар” ва “даҳшатли технология” каби ибораларидан илҳом олган кўринади.

ЎҚИНГ:Lenovo Moto C, Moto M ва Moto X смартфонлар линейкасини жорий йилда тўхтатади

Демак, 16 октябрда  Lenovo янги K линейкасини намойиш этади, уни одатта “қотил смартфон” ҳам дейишади. Бу ўтган йилги K8 Note’нинг издоши ёки Lenovo K8 ҳамда K8 Plus бўлиши эҳтимолига ҳам эга.

Эслатиб ўтамиз, яқинда компания тўрт камерали ва сунъий интеллект функцияга эга қурилмасини ҳам намойиш қилишга шаъма қилган эди.

ЎҚИНГ:Lenovo октябрдаги тақдимотгача сабри етмай, ромсиз Z5 Pro смартфонини кўрсатди!

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!