Қойилмақом ақлли кўзойнак – Apple iGlass иккита чиройли видеороликда!

  •   DiMaX
  •  853
  •  27.07.2020 14:49

Қойилмақом ақлли кўзойнак – Apple iGlass иккита чиройли видеороликда!

Купертинолик корпорация ўзининг Apple Glasses (ёки Apple Glass) номли тўлдирилган борлиқ ҳамда аралаш реаллик технологияларига эга кўзойнагини кузда тақдим этиши мумкин. Шунингдек, унинг Apple асосчиси ва собиқ раҳбари Стив Жобс хотирасига бағишланган ҳамда у ҳаётлигида таққан кўзойнак шаклидаги махсус талқини ҳам тайёрланмоқда.

ЎҚИНГ: Стив Жобснинг болаларига буюрмаган бойлиги Telegram’га тикилди!

Канадада яшовчи дизайнер Искандар Утебаев (Iskander Utebayev) эса ўзининг Instagram-саҳифасида Apple ақлли кўзойнагининг концепт-роликларини эълон қилди.

 
 
 
 
 
Посмотреть эту публикацию в Instagram
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Публикация от Iskander Utebayev (@bat.not.bad)

Дизайнер мазкур девайсни Apple iGlass деб атаган, лекин аслида унинг расмий номи ҳозирча аниқ эмас, фақат...

ЎҚИНГ: Apple анчадан бери тайёрлаётган бестселлерини ёпиқ тақдимотда кўрсатди

Искандар Утебаев тайёрлаган иккинчи лавҳа эса Apple iGlass имкониятларини намоён этади:

 
 
 
 
 
Посмотреть эту публикацию в Instagram
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Публикация от Iskander Utebayev (@bat.not.bad)

Нима ҳам дердик, Instagram тармоғида 1,1 миллиондан ошиқ обуначиси бўлган бу дизайнернинг ишларига Apple раҳбарияти ҳам қойил қолган бўлса ажабмас.

ЎҚИНГ: Apple ҳайратда: Redmi унинг гаджетига атиги 11 долларлик рақиб тақдим этди!