Қойилмақом Huawei P20 ва P20 Pro флагманларини расмий видеоларда томоша қилинг

  •   DiMaX
  •  1495
  •  13.08.2018 16:59

Қойилмақом Huawei P20 ва P20 Pro флагманларини расмий видеоларда томоша қилинг

Хитойлик смартфонсознинг Huawei P20 ҳамда P20 Pro моделлари металл корпусли, дисплейдаги «кемтик» ихчамлаштирилган, камералари бисёр... Компания ушбу иккита девайснинг асосий афзалликларини таъкидлаб кўрсатувчи расмий реклама роликларини ҳам тарқатган.

ЎҚИНГ: Huawei энг бақувват аккумуляторли флагманини тайёрлади

Улардан биринчиси Huawei P20 ва P20 Pro’нинг умумий устунликларини намойиш этади. Булар қаторида янгича камералар, сув ва чангдан ҳимоя, яхши ёритилмаган шароитларда аъло сифатли фотосуратлар ҳамда сониясига 960 кадрли роликлар ёзиш кабилар мавжуд.

ЎҚИНГ: Huawei P20 — Ўзбекистондаги кучли камерафон

Иккинчи ролик смартфонларнинг айнан камера имкониятларига бағишланган. Унинг бош қаҳрамони – учувчи Мария. Пилотнинг таъкидлашича, Huawei P20 нафақат ерда, балки осмонда ҳам ажойиб суратлар олишга имкон беради.

ЎҚИНГ: Huawei P20 Pro: "Малика"даги уч кўзли “даҳшат"!

Флагманларнинг секинлаштирилган ҳолда видеосъёмка қилиш қобилиятини раққоса ҳикояси орқали таъкидлаб кўрсатишган. Смартфон унга рақснинг энг майда деталларини яхшилаб кўриб олишда, рақс техникасини яхшилашда ва яхши ютуқларга эришишда ёрдам беради.

ЎҚИНГ: "Малика"дан iPhone X ўрнига олиш мумкин бўлган 5 та арзон смартфон

Видеолавҳалар тўпламига фотосураткаш ҳақидаги ролик якун ясайди. Даниялик супермодель ва фотограф Хелена Кристенсен суратга олиш натижаларидан ҳайратда:

Айтиш керакки, Huawei мазкур видеолавҳаларида рақибларини майна қилмаган.

ЎҚИНГ: Samsung’нинг «масхаравий» сериали: у Galaxy Note 9 рекламасида ҳам Apple ва iPhone X устидан кулмоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!