Қойилмисиз: ҳар қандай iPhone’ни энди Galaxy’га «айлантириш» мумкин!

  •   DiMaX
  •  1173
  •  09.04.2021 16:03

Қойилмисиз: ҳар қандай iPhone’ни энди Galaxy’га «айлантириш» мумкин!

Куни кеча биз iPhone эгаларини Android’га ўтишга мажбур қилаётган Хитой флагманлари ҳақида маълумот берган эдик. Samsung компанияси Android’лар учун мўлжалланган One UI операцион тизимининг сифатига шу қадар ишонганидан, уни iPhone эгаларига кўрсатишга қарор қилди.

ЎҚИНГ: Энди ҳар қандай смартфонни атиги 150 доллар эвазига ноутбукка айлантириш мумкин! (+видео)

Шу мақсадда Samsung мазкур интерфейсни iOS’га ўтказувчи iTest веб-иловасини тақдим этган, деб ёзади Daryo нашри.

Бунинг учун iPhone’дан Safari браузери орқали iTest сайтига кириш ёки QR-кодни сканерлаш керак, саҳифа ўзини ёрлиқ сифатида иш столига жойлаштиришни таклиф қилади. Шундан сўнг, Apple смартфони экранидаги дастурни ишга тушириш кифоя. Шунда Samsung Galaxy смартфонлари интерфейсининг тўлиқ нусхаси пайдо бўлади – компания ишчи экранлардан, хусусан, барча асосий мобил дастурлар ва операцион тизимнинг бошқа элементларидан нусха олган, ҳатто навигация клавишидан ҳам.

Дастурдан фойдаланиш бепул ва фақат реклама функциясига эга – у Samsung смартфонлари қандай кўринишга эгалиги ва қай йўсинда ишлашини кўрсатади. Apple ушбу дастурни тақиқлай ёки ўчириб ташлай олмайди, чунки у алоҳида дастур сифатида эмас, балки браузердаги саҳифа сифатида очилади.

iPhone’ларда Samsung интерфейсидан тўлиқ фойдаланиб бўлмайди, чунки барча функциялар ишламайди – улар фақат интерфейсни кўрсатади.

ЎҚИНГ: iPhone эгаларини Android-смартфонга ўтишга ундаётган учта асосий сабаб

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!