Қойилмисиз: iPhone тутганларни ишдан бўшатишяпти!

  •   DiMaX
  •  9781
  •  18.09.2020 14:58

Қойилмисиз: iPhone тутганларни ишдан бўшатишяпти!

АҚШ ҳукумати томонидан Huawei корпорациясига нисбатан янги санкцияларнинг қўлланилишига жавобан Хитой компаниялари ҳам маълум бир тартибларни жорий этдилар. Улар ватанпарварлик намоён этиб, ўз ходимларини америкаликларнинг маҳсулотларидан фойдаланмасликка чақиришмоқда.

ЎҚИНГ: Божхоначилар икки мингта «қалбаки Apple AirPods»ни қўлга олиб, ўзлари шарманда бўлишди!

Жумладан, Jiangsu Capital Wine & Spirits Co. компанияси ўз ходимлари учун янги қоидалар рўйхатини эълон қилди. Бу қоидалар рўйхати қисқа ва аниқ:

  1. Барча ходимлар iPhone ишлатишни тўхтатишлари шарт;
  2. Энди iPhone сотиб олган ҳар қандай ходим ишдан бўшатилади;
  3. Huawei телефонларидан харид қилганларга компания 15 фоизлик компенсация тўлайди.

Шунингдек, Apple смартфонларидан тутаётган ходимлар 30 кун ичида уни исталган бир хитойлик ишлаб чиқарувчининг телефонига алмаштиришлари лозим. Акс ҳолда бундай ходим ўз вазифасидан озод қилинади.

Mydrivers нашрининг ёзишича, Jiangsu Capital Wine & Spirits Co. – ўз ходимларидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар телефонларига ўтишни талаб этаётган ягона компания эмас. Айрим ҳолларда эса иш берувчилар айнан Huawei смартфонларини сотиб олишга даъват этишяпти.

ЎҚИНГ: Ўз нархини кўп йўқотмайдиган смартфонлар рейтинги: iPhone 11 атиги 9-ўринда!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!