Қозоғистон сунъий йўлдошини учириш учун Space Xʼни танлади

Қозоғистон сунъий йўлдошини учириш учун Space Xʼни танлади

Қозоғистон Space X компаниясининг «Falcon-9» русумли фазовий ракетаси орқали 20 ноябрда дастлабки иккита илмий ва технологик сунъий йўлдошини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа ва аэрокосмик саноат вазирлиги матбуот котиби Асет Нуркенов маълум қилган.

Матбоут котибининг таъкидлашича, келажакда бундай космик кемалар Қозоғистон томонидан «Байконур» космодромидан учирилади.

– «Фалcон-9»ни танлашимизнинг асосий сабабларидан бири унинг арзонлигидир, – дейди Нуркенов.

Манбада тўлов миқдори ҳозирча сирлиги ва уни ошкор қила олмасликлари айтилган.

Космик кема парвози Калифорния штатидаги ҳарбий базадан амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон алоқа учун Қозоғистон сунъий йўлдошидан фойдаланади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!