Қозоғистонда GPS-навигаторли болалар кийимлари ишлаб чиқарилмоқда

Қозоғистонда GPS-навигаторли болалар кийимлари ишлаб чиқарилмоқда

GPS-навигаторли кийимлар ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳозирча Қозоғистоннинг Олмата вилоятида йўлга қўйилди. Бу ҳақда «24 KZ» нашри хабар тарқатмоқда.

Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тарқатилган хабарларга кўра, ҳар йили мамлакатда 500 нафар киши изсиз ғойиб бўлмоқда. Айниқса, сўнгги йилларда болаларни йўқолиб қолиши тез-тез кузатилмоқда.

Айни шу каби ҳолатни олиш, одам ўғирлаш билан боғлиқ жиноятчиликни камайтириш мақсадида Олмата шаҳридаги тадбиркорлардан бири ушбу ташаббус билан чиққан.

Суъий йўлдошли кузатиш технологияси билан таъминланаётган кийим фабрикасида айни вақтда 15 нафар ходим ишламоқда. Бу ерда ҳар йили 2 мингтагача кийим-кечак ишлаб чиқарилмоқда.
Болалар хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган кийимлардан қўл телефонлари ёрдамида осон фойдаланиш мумкин.

Халқаро тажрибада эса бундай hi-tech кийимлардан аутизм билан оғриган кишиларнинг ҳаётини ҳимоя қилиш мақсадида ҳам фойдаланилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!