Қозоғистонлик мактаб ўқувчиси фикр кучи билан бошқарилувчи машина ихтиро қилди

  •   DiMaX
  •  1695
  •  03.05.2018 09:08

Қозоғистонлик мактаб ўқувчиси фикр кучи билан бошқарилувчи машина ихтиро қилди

Яқинда қўшни Қозоғистоннинг Жамбул вилояти маркази – Тароз шаҳрида болаларнинг муҳандисликка ва робототехникага қизиқишларини кучайтиришга қаратилган кўргазма бўлиб ўтди. Унда маҳаллий мактаб ўқувчилари томонидан ишлаб чиқилган 15 моделдаги робот намойиш этилди, ижодкор болалар ўзаро фикр алмашишди.

ЎҚИНГ: Ўзбекзабон робот ихтирочиси Олим Тўйчиев: "Ёшларимиз орасида фан ва технологияни оммалаштириш керак"

Энг қизиқарли ишлардан бирини «Бiлiм-инновация» мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси Қўрғон Нуржасаров тақдим этди. У олиб келган мини-машина инсон миясининг импульслари ҳисобига бошқарилади, деб ёзади inform.kz нашри.

«Бошга махсус қурилма кийилади, шу орқали машинанинг ҳаракат кучи ва йўналишини бошқариш мумкин. Бу, масалан, жисмоний имконияти чекланган кишилар учун жуда қулай. Агар келажакда шундай машиналар ишлаб чиқаришса, улар ўз транспорт воситасига эга бўлишлари ва эркин ҳаракатланишлари мумкин», – дейди лойиҳа муаллифи.

ЎҚИНГ: Тошкентда «сунъий онг» бўйича болалар учун Google’нинг бепул курси очилмоқда

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!