QR-код орқали Давлат хизматлари ҳақида маълумот оласиз!

  •   DiMaX
  •  1389
  •  22.04.2019 14:03

QR-код орқали Давлат хизматлари ҳақида маълумот оласиз!

Давлат хизматлари агентлиги Фарғона вилоят бошқармаси фуқароларга тезкор ва шаффоф хизмат кўрсатишни таъминлаш ҳамда мурожаат этувчиларни замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмасини янада шакллантиришни мақсад қилган. Жумладан, Фарғона шаҳар давлат хизматлари марказига хизматлар ҳақида тўлиқ маълумот берувчи INFOLAND ўрнатилди, дея хабар беради Агентлик.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда илк инновацион QR-кодли шеърий тўплам нашр этилди

INFOLAND’да Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган хизмат номлари ва уларнинг QR-кодлари жойлаштирилган. Мобил телефонда QR-кодни сканер қилиш ҳамда илова орқали ушбу хизмат ҳақида тўлиқ маълумот олиш имконияти мавжуд.

Жумладан, хизматдан фойдаланиш учун керакли ҳужжатлар, давлат божи тўлов суммаси, хизмат кўрсатиш муддати ва хизмат кўрсатувчи ваколатли орган тўғрисидаги барча керакли маълумотга эга бўлиш мумкин.

Инвесторлар учун зарур бўлган хизмат турлари рус ва инглиз тилларида жойлаштирилган.

ЎҚИНГ: Wi-Fi тармоғига QR-код орқали уланиш

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.